Ер яқинидаги орбитага дунёдаги энг қимматбаҳо меҳмонхона учирилади

 

Aurora Station номли космик меҳмонхона 2022 йилда очилади, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Деразаларидан Ер сайёраси манзараси кўриниб турадиган меҳмонхонани Калифорниянинг Orion Span фирмаси қурмоқда.

Космик меҳмонхона 6 киши — тўрт меҳмон ва икки экипаж аъзоси учун мўлжалланган. Орбитада 12 кун қолиш 9,5 миллион долларга тушади. Бу пул эвазига станция меҳмонлари вазнсизлик ҳолатини ўзига ҳис қилиши, Ерни турли ракурслардан томоша қилиши ва бир Ер суткаси давомида 16 та тонготар ва кунботар пайтларини кўриши мумкин бўлади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Aurora Station кичик хусусий самолёт катталигида бўлиб, узунлиги 13 метр, эни 4 метрга тенг бўлади. Бироқ дастлабки ўлчамлар ўзгариши мумкин.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 9-04-2018, 15:13
0
21

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига