Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Огоҳ бўлинг! Facebook мессенжери орқали вирус тарқалмоқда

Огоҳ бўлинг! Facebook мессенжери орқали вирус тарқалмоқда

Cана : 10-04-2018   /   Технология   /   кўрилди: 148

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook 87 миллиондан ортиқ фойдаланувчи шахсий маълумоти сизиб чиққани ҳақида маълум қилди – бундан аввал эса гап 50 млн ҳақида кетганди. Бу ҳақда Кун ўз нашри ёзмоқда.

Facebook мессенжерининг кўплаб фойдаланувчилари янги вирусдан шикоят қилишмоқда. Унга кўра, вирус сизнинг аватаркангиздан юборилган видео кўринишида экани айтилмоқда. Бу ҳақида қатор фойдаланувчилар ва кўплаб гуруҳларда муҳокамалар авжида.

Фото: Facebook

"Менинг мессенжеримдан йўлланган видеони очманглар, бу вирус. Мен ҳеч кимга видео юборганим йўқ", - деб ёзишмоқда Facebook'да. Маълумотларга кўра, бу вирус сизнинг ҳаётингизга, компьютер ёки телефонингизга таҳдид солмайди.

Шунчаки йўлланган ҳаволага боссангиз, қандайдир сайтга кирасиз. Барча дўстларингизга эса сизнинг номингиздан шундай ҳавола йўлланади. Огоҳ бўлинг!

Таъкидлаш жоизки, бундан аввал Facebook 87 миллиондан зиёд фойдаланувчининг шахсий маълумотига кириш имкони пайдо бўлишида айбланган эди ва компания раҳбари Марк Цукерберг бунинг учун барчадан узр сўраганди. Айни дамда ижтимоий тармоқни хавфсизлантиришга доир чоралари кўрилаётгани маълум қилинган. Мессенжер орқали вирус тарқалиши сабабларига ҳозирча ҳеч қандай расмий изоҳ берилгани йўқ.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!