Google Gmail сайтининг янги версияси устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда компания G Suite мижозларига мактубида хабар қилган.

Google янги функциялар орасида мактубни, у орадан бироз вақт ўтиб яна ўқилмаган мактублар рўйхати бошида пайдо бўлиши, шунингдек «Google Календарь» билан интеграцияси учун имкон яратиш борлигини айтмоқда.

Бундан ташқари, Gmail веб-версияси интернетга уланмаган ҳолда мактублар билан ишлаш ва «ақлли» автоматик жавоблар функциясига эга бўлади. 

Яқин ҳафталар ичида Google фойдаланувчиларнинг бир қисми учун Gmail янги интерфейсига эрта кириш имконини тақдим этади.

Google янги дизайн қандай кўринишга эга бўлишини очиқламади. Ўқувчилардан бири TechCrunch нашрига макетга ўхшаш чизмаларни юборди, у буни гўёки Google ходимида кўриб қолган. Унинг сўзларига кўра, янги дизайн Gmail ва Inbox иловаси гибридига ўхшаш.