Хакерлик ҳужуми оқибатида YouTube тарихидаги энг оммабоп клип — Despacito йўқолиб қолди

 

Хакерлик ҳужуми оқибатида YouTube’даги Vevo мусиқий платформасидан ўнлаб мусиқий видеолар йўқолди. Биринчилардан бўлиб, яқинда рекорд даражада беш миллиард марта томоша қилинган Despacito клипи ўчирилган. Видеонинг ўрнида ниқобдаги қуролли кишиларнинг сурати пайдо бўлган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Клип йўқолганидан икки соат ўтиб, у ўз жойига қайтарилди. Хакерлик ҳужуми учун жавобгарликни Prosox and Kuroi’sh хакерлари ўз зиммасига олган.

Google ёки YouTube ҳолат юзасидан ҳали ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Клип YouTube’да 5 миллиард марта кўрилган эди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 13-04-2018, 11:54
0
14

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига