“Telegram” зудлик билан блокланади

 

Бугун Москванинг Таган туман суди "Роскомнадзор” га апелляцияни кутмасданоқ "Telegram”ни Россияда зудлик билан блоклашга рухсат берди, бу ҳақда РИА Новости таяниб ЎзА нашри ёзмоқда.  


Суд қарорига кўра "Telegram" Россия федерал хавфсизлик хизматига шифрлаш калитларини тақдим қилмагунича блокланади. 

Қайд этишилича, тез тугаган суд мажлисида "Роскомнадзор” ва ФХХ вакиллари махсус хизматларга шифрлаш калитларини топширмаслик давлат ва жамият манфатларига таҳдид солиш эканлигини билдирган. 

Судда "Telegram" юристлари иштирок этмаган. Бу ҳолат Павел Дуров "Роскомнадзор”нинг мессенжерни блоклаш бўйича аризасини кўриб чиқувчи суд жараёнида компания юристларини иштирок этишни тақиқлагани билан изоҳланган. 

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти "Агора”нинг вакили Дмитрий Колбаскиннинг сўзларига кўра, юристлар суд қарори юзасидан шикоят қилади. Шу билан бирга Telegram ўз позициясини ўзгартирмайди. Месенжер фойдаланувчиларининг шахсий ёзишмаларига кириш рухсатини олиш борасида ФХХ талаби мамлакат Конституциясига зиддир. Бу талабни техник жиҳатдан ҳам бажариб бўлмайди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 апрель куни "Роскомнадзор” Таган туман судига "Telegram" мессенжерини блоклаш бўйича даъво аризаси киритган эди. 
 

Малоҳат Ҳусанова
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 13-04-2018, 16:01
0
53

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига