Telegram юристлари шикоят билан чиқишади

Telegram юристлари Москва шаҳри Таганка судининг мессенжерни блоклаш ҳақидаги қарорига шикоят бериш ниятида эканликларини маълум қилишди. Бу ҳақда Газеты.ru «Агора» Халқаро ҳуқуқ ҳимояси гуруҳи вакили Дмитрий Колбасинга асосан хабар бермоқда.

«Халқаро Агора адвокатлари бугунги шармандали жараёнда иштирок эта олишмади. Ҳозир бизга суднинг бугунги қарорини олишимиз, уни ўрганиб чиқишимиз муҳим ва, албатта, бизнинг адвокатлар у бўйича шикоят билан чиқишни режалаштиришмоқда», - дея маълум қилган Колбасин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ суд Telegram'ни Россияда блоклашга рухсат бергани хабар қилинганди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 13-04-2018, 17:04
0
47

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига