Энди «Apple»нинг ўзини ўғирликда айблашди (фото)

 

«Shift» блокчейн стартапи «Apple»ни ўзининг янги функцияси логопини ўғирлаганликда айблаб, судга берди. Стартап «iOS» яратувчиларидан 200 минг доллар талаб қилмоқда, деб 
хабар беради «Хабар» нашри.

«Apple»нинг янги логотипида «iOS» дастурининг расмлари устма-уст жойлашган. «Shift» логотипи эса худди шу ранглардан иборат дизайнга эга. Иккала ҳолатда ҳам конструкция S ҳарфини ёдга солади.

Фото: «Nv.ua»
«Shift» юристининг таъкидлашича, компания мижозлари фирманинг савдо маркасига ўрганишлари учун расмий логотипни тарқатиш йўлида «анча вақт ва меҳнат» сарфлайди. Шу сабабли компания «Apple»дан ушбу логотипини олиб ташлашни ёки 200 минг доллар тўлашини талаб қилмоқда.

«Энг кўп маблағга эга «Apple» компанияси бизнинг логотипимизни ўғирлагани жуда ғалати», — дейди «Shift» вакили.

Ҳозирда «Apple» ушбу даъво аризасига изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Калифорния суди «Samsung» компаниясига патент қоидаларини бузганлиги учун «Apple» корпорацияси ҳисобига 539 миллион доллар тўлаш мажбуриятини қўйган эди. Энди эса «Apple»нинг ўзини бошига шундай савдо тушмоқда. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 10 06 2018 йил
0
113

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига