Ақлли телефонлар: сунъий онг чўнтагимизда

Сунъий онг аллақачон машинани бошқармоқда, Google ва  Tesla’нинг ҳайдовчисиз автомобиллари бунга мисол. Мутахассисларнинг мутлоқ кўпчилиги келажак ҳайдовчисиз автомобилларники, деган фикрга келиб бўлишди. Бундан ташқари, сунъий онг қўриқлаш тизимида фойдаланилмоқда: масалан, банкларга ўрнатилган "ақлли” камералар кетма-кет олиб борилган машқлардан натижасида, мижозлар орасида ўзини шубҳали  тутаётган шахсларни тезда таниб оладиган ва қўриқлаш хизматига хабар юборадиган бўлди. Агар ушбу тизим янада мукаммал даражага етказилса, ўғрилар учун банкни ўмариш беҳуда уринишга айланади.

Электрон «журналист»лар ахборот маълумотлари базасига асосланиб,  саноқли дақиқаларда мақолани шундай тайёрлайдики, уни ҳатто, энг тажрибали муҳаррир мақоласидан ҳам ажрата олмайсиз. Устига-устак, мутлақо хато қилмайди. Тўғри, эҳтимол сунъий интеллектнинг луғат бойлиги унчалик катта эмасдир, ижодий ёндашиш бўйича ҳам тирик рақибига тенг келолмас, лекин у ҳайратланарли даражада тез ўрганмоқда. Яқин орада қаламкаш дўстларимиз ўз жойини сунъий интеллектга бўшатиб берса ажаб эмас. Хуллас, яқин йилларда сунъий интеллект кириб бормаган соҳани топиш мушкул бўлиб қолади.

«Ақлли смартфонлар» нима дегани?

«Smartphone» инглиз тилидан таржима қилинганда «ақлли телефон» дегани. Бироқ ҳозирги гаджетлар ривожига назар ташлайдиган бўлсак,  «ақлли» телефон билан  «интеллектуаль» телефон орасида ер билан осмонча фарқ бор. Бугунги кунда ушбу соҳада инсонни ҳайратлантирадиган даража ўзгаришлар содир бўлмоқда, таъбир жоиз бўлса, инқилобий эврилишлар рўй бермоқда.

Хўш, смартфон билан интеллектуаль қурилма орасидаги инқилобий фарқ нималардан иборат бўлмоқда? Фарқ шуки, замонавий гаджетлар буйруғингизни шунчаки, энди кўр-кўрона бажармайди, балки...

Сунъий онг маълум вазифаларни ҳал қилишда аввал-бошдан сизга ёрдам беради, яъни  аниқ бир вазифани эмас, балки бутун бошли стратегияни тақдим этади. Ҳар бир алоҳида муаммога ўзига хос алгоритм танлайли. У қул ҳам эмас, хизматчи ҳам эмас, у сизга ҳақиқий ҳамкор.

Борган сари кўпчиллик гаджетларга сунъий онг опция тарзида эмас, балки асос сифатида жорий этилмоқда. Қолган барча тизим функциялари шу асосга таянади. Жадал тараққий этаётган сунъий онг базасида янги авлод флагманлари яратилмоқда. Айнан, «электрон мия» туфайли смартфоннинг фойдаланиш имкониятлари тўлалигича очилмоқда. Бунинг қандай ишлашини LG G7 ThinQ смартфони тизими мисолида кўрсатишга уриниб кўрамиз.

Сунъий онг худди усталарга ўхшаб расмга олади

Сунъий онг сизга ҳақиқий фоторассом бўлишингизга ёрдам беради: У жуда аниқ ва тиниқ пейзаж ярата олади, табиий кўринишли селфи олади, портрет режимида ҳам расмга олади. Фойдаланувчилар ўзларининг фотографияларини таҳрир қилиши, сунъий онг таклиф этган қулай тозалаш орқали яхшилаши мумкин.

Тизим объект ёки кўринишни аввалдан идентификация қилади ва натижадан келиб чиқиб, қайта ишлаш вариантини таклиф этади. Гап ниқобни механик усулда ёпиш эмас, балки машҳур Prisma иловаси услубида тасвирни жиддий ўзгартириш ҳақида кетмоқда.

Бу сизга одатдаги «селфи» эмас, балки у аниқ фанга ва ҳақиқий санъатга таянади.

Ушбу LG G7 ThinQ’да Super Bright Camera режимида назорат қиладиган сунъий онг, суратни одатдаги фотографияларга нисбатан тўрт баробар ёрқинроқ олади. Синсор ва дастурий қайта ишлов беришнинг биргаликда фаолият кўрсатиши туфайли, сунъий онг паст ёруғлик шароитида ҳам камерани автоматик равишда тўғрилайди. Ҳар бир расм учун алоҳида ранг палитрасини ва форматини, оптимал ёруғлик балансини ҳамда аниқликни ўзи танлайди.

Суний онгнинг энг муҳим функцияларидан яна биттаси, бу расмларга ишлов бериш, яъни портрет режими. Ушбу режим туфайли фотасуратларни профессионал даражада тайёрлай олиш мумкин (ушбу машҳур усул «боке эффекти» (япончадан  — «тушинарсиз, аниқ эмас»), деб ҳам аталади. Шунингдек, сунъий онг юзни таниш учун қўлланилмоқда, сўнгра смартфон соҳиби ниқоб яратиш учун стикерлардан фойдаланиши мумкин, ҳатто анимодзи ёки анималлаштирилган аватаркларни ҳам қўллайди.

Тараққий этган интеллект — ҳар қандай вазиятда сизга яқин ёрдамчи

Янги сунъий интеллект ва компьютер нигоҳи  технологияси туфайли Google Lens ёрдамида қидирувнинг илғор  алгоритми қўлланилмоқда.  Google Assistant ва Google Photos’да  қўлласа бўладиган ушбу опция турли объектлар, чиройли жойлар, ўсимликлар, ҳайвонат олами, китоблар ҳақида кўплаб маълумотлар бериши мумкин.

Бундан ташқари, смартфон веб-сайтларга кираётганда матнларни идентификациялаштиради,  ташриф қоғозлар ва алоқаларни қўшиш учун маълумотларни аниқлайди ва ўқийди, воқеаларни тақвимга киритади ёки ресторанлардан зарур таомни қидиради.

Бир сўз билан айтганда, энди ҳар бир смартфон  фойдаланувчисининг чўнтагида шахсий ителлектуаль ёрдамчи пайдо бўлди. У визуаль объектлар билан ишлаш усулларини тўла ўзлаштириб олган.

Замонавий смартфондаги сунъий интеллект опциясини ишга тушириш учун алоҳида тугмача кўзда тутилган. Ушбу тугмани бир марта боссангиз Google Assistant’ни қўшади, икки марта тез-тез боссангиз   Google Lens қўшилади.  Google Assistant билан гаплашмоқчи бўлсангиз тугмани босиб туриш керак, суҳбатни тўхтатмоқчи бўлсангиз тугма шунчаки қўйиб юборилади.
Шу билан бирга, Google Assistant беш метргача буйруқ овозини турли шовқин фонидан, ҳатто телевизор ёки чанг ютгич овози орасидан ҳам  ажрата олади. Смартфон сунъий онг фугкцияси ўрнатилган ақлли колонка ўрнини ҳам босади.

Ақлли смартфон —ақлли уй

Замонавий смартфонлар фойдаланувчига қурилма билан маиший техникаларнинг ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш имконияти ҳам тубдан яхшилади. Энди смартфон орқали маиший техникаларга буйруқ беришингиз мумкин, ҳатто товуш ёрдамида ҳам. Бир сўз билан айтганда, смартфонингиз ақлли уйингизнинг «мияси» ва «юраги»га айланди. Энди фойдаланувчи смартфонда ишлаётган сунъий онгни нафақат смартфоннинг бир функцияси деб тушунади, балки ҳаётининг ажралмас бир қисми эканини англайди.

Хуллас, сунъий онг дунёни эгаллаб бўлди, лекин бу иборани ҳозирча фақат  яхши маънода қабул қилайлик.

Manba: terabayt.uz 


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 24 06 2018 йил
0
136

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига