Хитойда лазер отувчи автомат ихтиро қилинди

Хитойнинг ZKZM Laser компанияси масофадан туриб объектларни тешиб ўта олувчи лазер автомат прототипини тақдим қилди. Мутахассисларнинг айтишича, қуролдан намойишларни тарқатиш, аксилтеррорчилик амалиётлари вақтида фойдаланиш мумкин

Модел ZKZM-500 деб номланган ва машҳур "Калашников” автомати каби ўлчамларга эга. Қурилма 800 метргача лазер нурларини чиқара олувчи узаткич билан жиҳозланган. Лазер оқими тирик мавжудотларга зарар етказа олмайди, бироқ физик объектларни йўқ қила олади. Мисол учун, агар автоматдан одамга қараб лазер отилса, унинг танасига шикаст етмайди, бироқ кийими ёниб кетади. Аммо таъкидлаш жоизки, ундан кейин баданда чандиқлар қолади. Шу сабабли автомат қирғин келтирувчи ҳисобланмай, БМТ томонидан ноинсоний қурол деб таснифлана олмайди. 
Автомат ихтирочиларининг таъкидлашича, ZKZM-500 полиция томонидан турли мақсадларда қўлланиши мумкин. Мисол учун, автомобилга йўналтирилган лазер машинанинг ёниб, портлашига олиб келиши мумкин. У, шунингдек, рақиб техникасини йўқ қилиш ва диверсияларда қўл келиши мумкин, чунки у томондан чиқарилувчи лазер инсон кўзи томонидан пайқалмайди.
Автоматдан бир қувватланишида бир неча марта ўқ узиш мумкин. Автомат тахминан 15 минг долларга баҳоланган. Келгусида у билан полиция ва армия қуролланиши мумкин.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 03 07 2018 йил
0
67

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига