Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Ўзбекистонда йил бошидан буён интернет тезлиги 1,5 баробар ошди

Ўзбекистонда йил бошидан буён интернет тезлиги 1,5 баробар ошди

Cана : 05-07-2018   /   Технология   /   кўрилди: 329

 

Ўзбекистонда халқаро интернет каналларига уланиш тезлиги сониясигаа 140,034 Гбитга етган, яъни 2018 йилнинг бошига нисбатан 1,5 баробар ошган (йил бошида 94,034 Гбит/с). Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган ва 2018 йилнинг I ярим йиллиги сарҳисобларига бағишланган вазирлик Ҳайъат кенгашининг йиғилишида 
маълум қилинди.

2018 йил охиригача халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлигини 8—10 баробар ошириб, сониясига 1 Тбитга етказиш белгилаб олинди. Шунинг билан бирга, интернет провайдерлар учун халқаро интернет каналларига уланиш нархи ўзгаришсиз қолган – 244 985 сўмни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда таъкидланишича, 2018 йилнинг иккинчи ярим йиллигида халқаро етакчи телехаусларга уланиш нуқталарини ташкил қилиш ва турли йўналишлар бўйича янги маршрутларни босқичма-босқич ташкил қилиш, магистрал телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш мақсадида мамлакат бўйлаб 2 минг км лик оптик толали алоқа тармоқларини тортиш режалаштирилган. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!