Илон Маск Таиландаги ғор ичида қолиб кетган болаларни қутқармоқчи

Маск вакилларининг хабар беришича, компания мутахасислари бедарак йўқолганларнинг жойини аниқлашда кўмак беришмоқчи.

Миллиардер Tesla Motors компаниясида ишлаб чиқарилаётган литий-ионли аккумуляторли Powerwall Таиландга йўналтирмоқчи. Унинг ёрдамида ғордаги сувни тортувчи насосларни қувватлантиришида фойдаланиш мумкин.       

Бундан ташқари, ўзининг твиттерида, ғордагиларни ташқарига олиб чиқиш учун ҳаво тўлдирилган нейлон трубани ҳам таклиф қилган. 
Таилан ҳукумати таклифларини қабул қилган қилмаганлиги ҳақида маълумот йўқ. Икки томонлама музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун. 23 июн куни 11-16 ёшдаги ўсмир болалар футбол жамоаси мураббийи билан биргаликда тоғда жойлашган паркдаги ғорни томоша қилгани боришган, аммо сув босиши ҳисобига ғорнинг ичида қолиб кетишган эди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 07 07 2018 йил
0
89

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига