Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Ўзбекистонда Интернет нархи йил охиригача кетма-кет камайтириб борилиши айтилди

Ўзбекистонда Интернет нархи йил охиригача кетма-кет камайтириб борилиши айтилди

сана : 18-07-2018   /   Технология   /   кўрилди: 131
АКТ вазирлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистондаги алоқа операторлари ҳамда интернет провайдерлари билан уларни қийнаётган муаммолар ва ечимини кутаётган масалалар, очиқ саволлар юзасидан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда «Ўзбектелеком» АК томонидан ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси иштирокида ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар яқиндан таҳлил қилинди.

Учрашувда халқаро каналларнинг ўтказувчанлик даражаси бор-йўғи ярим йил ичида 1,5 баробар оширилгани қайд этилди. Шу билан бирга, интернет-каналларнинг ҳамда IP-транспорт нарх-навосини мақбуллаштириш муҳим масала бўлиб қолаётгани таъкидланди.

«Ўзбектелеком» АК раҳбарияти томонидан 2018 йилнинг сўнгига қадар Интернет-канал нархи босқичма-босқич пасайтирилиши ҳамда мавжуд сиғимлар тезкорлик билан кенгайтирилади. Шу билан бирга, каналлар арендаси учун тарифларнинг пасайтирилиш ҳам муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди. Қолаверса, «Ўзбектелеком» АК инфратузилмасидан ижарага фойдаланишнинг тариф ва ягона тартиб ҳам қайта кўриб чиқилади.

Жамоатчилик кенгаши муҳокамалари натижаси бўйича оператор ва провайдерлар учун вазирлик қошида Экспертлар кенгашини тузиш таклифи илгари сурилди. Экспертлар кенгаши раиси Жамоатчилик кенгашига ҳар ойда интернет хизматлари бозорини ривожлантириш ва зарур муҳитни яратиш учун Интернет провайдерларнинг таклифларини тақдим этиб боради.

Шунингдек, йиғилишда айни пайтда Ўзбекистондаги минтақавий телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича вазифалар тайёрланаётгани, хусусан, ҳудудларга оптик толали алоқа тармоқларини тортиш масаласи диққат-эътиборда экани қайд этилди. Жумладан, учрашувда алоқа тармоқларини абонентларнинг уланиш нуқтасигача тортиш, яъни лойиҳалаштиришнинг «сўнгги миля» тамойили бўйича замонавий ечимларидан фойдаланилаётгани айтилди.

Учрашув якунида оператор ва провайдерларга ҳудудларда кенг полосали интернетга уланиш бўйича вазирликка ўзларининг сармоявий лойиҳаларини тақдим этиш таклиф қилинди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!