Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Uzcard харидни бекор қилиб пулни картага қайтариш функциясини ишга туширди

Uzcard харидни бекор қилиб пулни картага қайтариш функциясини ишга туширди

сана : 19-07-2018   /   Технология   /   кўрилди: 70

Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассислари томонидан кўп хусусиятли "Халқаро тўлов тизими” номли дастурий таъминот ўрнатилган барча Uzcard POS-терминалларида "Транзакцияни бекор қилиш” қўшимча функцияси фаоллаштирилди.

Uzcard харидни бекор қилиб пулни картага қайтариш функциясини ишга туширди

Ушбу функция терминалда амалга оширилган  хато транзакцияларни ҳамда истеъмолчи истагига биноан, маҳсулотни тўлов пунктига қайтариш учун тўловни бекор қилишда ишлатилади.  POS-терминалларда Uzcard картаси орқали кун бўйлаб амалга оширилган транзакциялар ҳисоби юритилгунича барча транзакцияларни бекор қилиш имкони мавжуд.

 

Тўлов пуктлари эгалари учун маълумот:

– ушбу дастурий таъминотни Uzcard POS-терминалларига ўрнатиш учун Сизга ҳизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилинг;

– "Халқаро тўлов тизими” дастури бир неча дақиқаларда ўрнатилади;

– янги функционалнинг қўлланмаси билан танишиб чиқиш ўринли;

– "Транзакцияни бекор қилиш” операциясини Uzcard карталари орқали тўлов амалга оширилган куни давомида (яъни, бир кун ичида) амалга ошириш мумкин;

– "Транзакцияни бекор қилиш” операциясини халқаро пластик карталари орқали тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 16:00 гача амалга ошириш мумкин;

– "Транзакцияни бекор қилиш” операциясини Uzcard  ва халқаро пластик карталари учун "Ҳисоб-китобни текшириш” функцияси амалга оширилгунича қўллаш имкони мавжуд;

– баҳсли вазиятларда Сизга хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилишингиз ўринли.

Янги амалиёт Uzcard  карта эгалари учун бир қатор қулайликларни намоён қилади:

– транзакцияга тегишли чек тақдим қилинганида  Uzcard, UnionPay ва MasterCard пластик карталари орқали амалга оширилган тўловларни бекор қила олиш имкони.

Таъкидлаш жоизки, "Халқаро тўлов тизими” дастурий таъминотини қўллаб-қувватловчи барча POS-терминаллар UnionPay ва MasterCard тўлов тизимига хизмат кўрсатувчи пластик карталарига Uzcard карталари қатори хизмат кўрсатади.

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!