“JIZZAX AGRI TRADE” МЧЖ йилига 3 минг тоннагача мош маҳсулотларини Хитойга экспорт қилишни режалаштирилмоқда

“JIZZAX AGRI TRADE” МЧЖ йилига 3 минг тоннагача мош маҳсулотларини Хитойга экспорт қилишни режалаштирилмоқда

Вазир Ж.Ходжаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи дастлаб Пахтакор туманига ташриф буюриб, “JIZZAX AGRI TRADE” МЧЖ фаолияти билан танишди.

Пахтакор тумани республикада энг кўп мош етиштирувчи туманлардан бири бўлиб, бу ерда “JIZZAX AGRI TRADE” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси 2017 йилдан буён фаолият олиб бормоқда.

Корхонани ташкил этишда 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари жалб этилган. Корхона йилига 10 минг тонна мошни экспорт қилиш имкониятига эга.

“JIZZAX AGRI TRADE” МЧЖ раҳбари Ильяр Иргашевнинг билдиришича, жорий йил якунига қадар йилига 3 минг тоннагача мош маҳсулотлари Хитойга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

Айни пайтда бу ерда дуккакли маҳсулотлар сифатини таҳлил қилувчи ҳамда уларнинг намлигини ўлчовчи кимёвий лаборатория фаолият олиб бормоқда.

Маълумот учун, жорий йилда Жиззах вилоятида 2020 йил ҳосили учун 2025 гектар майдонга мош маҳсулоти экилган бўлиб, 2021 тонна ҳосил олиниши режалаштирилган.