Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Андроидлар дунёси янгиликлари: Ибуки бола эркин ҳаракатланади ва кулади

Андроидлар дунёси янгиликлари: Ибуки бола эркин ҳаракатланади ва кулади

сана : 14-09-2018   /   Технология   /   кўрилди: 73

Тўрт ғилдиракда эркин ҳаракатланадиган андроид-бола Токиодаги Ривожланаётган фан ва инновация ("Мирайкан”) миллий музейида оммавий ахборот воситаларига илк марта намойиш этилди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.

Намойиш этилган одамга ўхшаш роботнинг исми Ибуки. У Осака Университети тадқиқотчилари гуруҳи томонидан андроидларни яратиш бўйича мамлакатдаги етук мутахассис, профессор Хироси Исигуро бошчилигида яратилди. Асосчилар ўз фарзандларини ҳақиқий одамга ўхшатишга ҳаракат қилиб, уни такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттиришмоқда. Такомиллаштириш йўналишларидан бири – одамлар билан эркин мулоқот. Ҳозирда робот белгиланган жойга етказадиган йўлни кўрсата олади, - дея хабар бермоқда «Ёмиури симбун».

Андроиднинг бўйи 120 сантиметр, вазни – 37 килограм. У 10 ёшли болага ўхшатиб моделлаштирилган. Шунинг учун бошқа роботларга қараганда у қадар қўрқинчли эмас.

​Унинг каркаси углерод ва пластик каби материаллардан тайёрланган. Юзи ва қўллари эса латекс «териси» билан қопланган. Белдаги махсус бўғим билан тўрт ғилдиракда олдинга ҳаракатланиб, андроид одамнинг енгил ҳаракат қиладиган табиий одам танасига тақлид қилади. Унинг танасини кулиш, қўлда нарсаларни ушлаб туриш, қўлларни силкиш каби ҳаракатлар қилиш имконини берадиган жами 47 двигателлар ушлаб туради.

Тадқиқотчилар одамлар билан табиий мулоқотда бўлиш учун янги функциялар қўшиш, шунингдек, имо-ишоралар ёрдамида ўз туйғуларини билдиришга ўргатишни режалаштирмоқдалар. Улар келажакда роботнинг икки оёқда юриши устида ҳам иш олиб бормоқдалар.

«Тез орада андроид одамлар билан бирга сайр қилади ва ўз тажрибаси билан ўртоқлаша олади», дейди Исигуро.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!