Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Дунёга дарз кетади: интернетни иккига бўлишмоқчи

Дунёга дарз кетади: интернетни иккига бўлишмоқчи

Cана : 26-09-2018   /   Технология   /   кўрилди: 96

 

Интернет иккита алоҳида қисмга бўлинмоқда, бири АҚШ ихтиёрида бўлса, иккинчиси Хитой назоратида бўлади.


Дунёнинг биполяр тизими ва совуқ уруш аллақачон ўтмишга айланган. Шунга қарамай, тарих такрорланиб туриш хусусиятига эга. Биринчиси ошкора, иккинчиси интернетда. Яна 10-15 йилдан кейин бутунжаҳон ўргимчак тармоғи иккита алоҳида сегментга бўлиниши мумкин. Уларни шартли равишда «демократик» ва «тоталитар» деб атаса бўлади.

Бундай манзарани Google’нинг собиқ ижрочи директори Эрик Шмидт башорат қилмоқда.

Ягона интернет-маконнинг барбод бўлиши ва унинг бир нечта кластерларга бўлинган фрагментлари ҳақида тўхталиб, Эрик Шмидт шундай дейди: АҚШ ва Хитой тез орада тармоқларда ўз назоратини ўрнатади. Хитойнинг IT-компаниялари жуда тез суръатларда юксалиб бормоқда, бозори ҳам фаол кенгаймоқда. Аммо Хитой фақат ўзининг хизматини таклиф этиш билан чекланиб қолмайди, балки ўзининг тартибини ўрнатишга ҳам ҳаракат қилади.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, дунёнинг айрим қисми цензура ва давлат назорати ўрнатилган "хитой интернетидан” фойдаланади. Қолганлар эса ҳозирги анъанавий интернет тизимидан фойдаланишда давом этаверади.

Манба: terabayt.uz dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!