Янги Зеландияда 130 кгли электромобиль ясалди

 

Янги Зеландиянинг Кентербери университети талабалари пластикдан бир ўринли электромобиль ясади, деб хабар бермоқда TVNZ телеканали. Вазни ўта енгил машина 16 мартдан 19 мартгача Сингапурда ўтказиладиган Shell Eco-Marathon танловида иштирок этади. Уни тўғридан-тўғри маънода «енгил автомобиль» деб аташ мумкин, деб ёзади carzone.uz.

Автомобилнинг энг асосий хусусияти деярли тўла пластикдан ясалганлигидир. Талабалар электрокарлар орасида бунақаси йўқлигига ишонади. "Бизнинг автомобилимиз пластик қопланган пўлат кузовгина эмас. Шассиси, кузов ва интерьер деталлари ҳаммаси ундан тайёрланган”, дейди машинани ясаганларнинг бири.

Электрокар ясалган пластмасса иккиламчи қайта ишлашга яроқли. "Бу назарий жиҳатдан машинанинг ўзини ҳам тўлалигича қайта ишлашингиз мумкинлигини англатади”, дейди машина муаллифларидан бири.

Пластикдан фойдаланилгани учун машина вазни ўта енгил. 5 кВтли электромотори бор. Салкам 40 км/соат тезликда ҳаракатлана олади.

Shell Eco-Marathon бу Shell компанияси ўтказадиган талабаларнинг йиллик мусобақасидир. Танлов шартига кўра, қатнашчилар ўзи ясаган энг тежамкор автомобилни тақдим этади. Кимнинг автомобили энг кам ёнилғи сарфлаб энг кўп масофа босиб ўтса, мукофот унга насиб қилади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 07 03 2017 йил
0
633

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига