Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Asus ZenFone 6 смартфони ишчи прототиплари сурати пайдо бўлди

Asus ZenFone 6 смартфони ишчи прототиплари сурати пайдо бўлди

Cана : 06-11-2018   /   Технология   /   кўрилди: 60

Asus ZenFone 6 смартфони ишчи прототиплари сурати пайдо бўлди

Asus смартфон экранидаги "қош"лар билан боғлиқ тажрибаларни бошлади, яқинда бирданига учта прототип пайдо бўлди. Чамаси, компания бир вариантни танлаган: ZenFone 6 смартфонининг фронтал камераси учун мўлжалланган "қош" экраннинг юқори ўнг тарафига жойлаштирилади.

Смартфон корпуси шишали, орқа қопқоқ ва металл ромдан ишланган. Асосий қўш камера вертикал бўлиб, корпус марказида жойлашган. Унинг остидан бармоқ изи сканерига жой ажратилган.

Компания ўзининг анъанавий "соябони"дан воз кечиб, фронтал камера учун экраннинг юқори ўнг тарафидан бир "қош" ажратган. Бу ҳам ўзига хос бир янгилик: iPhone бошлаган "қош анъанаси"га кўра, у одатда ўртада бўларди.

Эълон қилинган суратлардан ёруғлик ва яқинлашиш датчиклари қандай жойлаштирилганини англаб олиш қийин. Суҳбатлашиш карнайлари эса жуда ингичка панжара кўринишида энг юқорига сиғдирилган.

ZenFone 6 смартфонининг ўзи ҳақида бирор маълумот йўқ. Смартфоннинг тақдимоти 2019 йил февралида MWC 2019 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!