Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. "Apple"нинг илк 5G смартфони 2020 йилда чиқарилиши мумкин

"Apple"нинг илк 5G смартфони 2020 йилда чиқарилиши мумкин

Cана : 06-11-2018   /   Технология   /   кўрилди: 84

"Apple"нинг илк 5G смартфони 2020 йилда чиқарилиши мумкин

5Gни қўллаб-қувватловчи илк смартфонлар 2019 йилда пайдо бўлади, бироқ улар орасида iPhone бўлмайди. "Fast Company" компанияси хабар беришича, "Apple" бу пойгага 2020 йилдагина қўшилмоқчи. Маълумотларга кўра, Америка компанияси ўз қурилмаларида 2020 йилдан бошлаб Intel 8161 модемларидан фойдаланишни бошламоқчи.

"Apple" ҳозирги босқичда Intel 8060 модемидан фойдаланяпти, бироқ бир қатор муаммоларга дуч келган: модем иссиқни ёмон ўтказади, шу боис тез қизиб кетади ва аккумуляторнинг ҳам кўп қувват йўқотишига сабаб бўлади. Модемнинг ўзига яраша камчиликлари бўлишига қарамай," Apple"нинг Qualcommга қайта мурожаат қилиши эҳтимоли кам.

Аввалроқ, "Apple" 5G модемларни етказиб бериш масаласида "MediaTek" билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлганди, бироқ миш-мишларнинг ўзида бу захира варианти экани айтилганди. Агар "Intel" ўз модемлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қила олмасагина, "MediaTek"га мурожаат қилинади.

Умуман олганда, бу "Apple"нинг сиёсатига хос ҳолат — компания мобиль технологиялар борасида кўпинча илғор, бироқ мобиль алоқа борасида бундай деб бўлмайди. Масалан, LTE технологияси ҳам "Apple" смартфонларида фақат iPhone 5 дан бошлаб қўллана бошлаган. Катта эҳтимол билан, компания 5G масаласида ҳам технологиянинг "пишиб етилиши”ни кутади.

5Gни қўллаб-қувватловчи илк смартфонлар MWC 2019 кўргазмасида намойиш этилади. Ушбу кўргазма ҳар йили анъанавий тарзда февраль ойида Барселонада бўлиб ўтади.

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!