Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Хитойдаги видеокузатув тизими одамларни юришидан танишни ўрганди

Хитойдаги видеокузатув тизими одамларни юришидан танишни ўрганди

Cана : 08-11-2018   /   Технология, Дунё   /   кўрилди: 48
Хитой расмийлари одамларни уларнинг қадам босиши ёки тана тузилиши бўйича таниб олишга мўлжалланган янги кузатув воситаларини қўллашни бошлади.

Тизим 50 метр масофада турган ҳар қандай одамнинг, у ҳатто камерага терс турган ёки юзи кўринмаётган бўлса ҳам, шахсини аниқлай олади.

Бутун Хитой энг янги оптика ва юз таниш технологиялари билан таъминланган сон-саноқсиз видеокузатув камералари билан қамраб олинган, энди эса Пекин ва Шанхай шаҳарларида одамларни юришидан таний оладиган камералар ишга тушди. Ушбу тизим шахсий ҳаёт дахлсизлиги тарафдорларининг чуқур хавотирларига сабаб бўлди.

Тизим инсоннинг юзига "қиё боқиши” шарт эмас, шунчаки унинг қандай юриб кетаётганини кўрса бас. Чўлоқланиб, бошқачароқ қадам босиб тизимни алдаш имкони йўқ – у бутун тананинг ўзига хосликларини таҳлил қилиб, шу асосда хулоса чиқаради.

Юришни таниш технологиясидан ҳозирнинг ўзида бир қатор майда жиноятларнинг олдини олишда (масалан, автомобиль йўлини белгиланмаган жойларда кесиб ўтиш каби) ва оломон орасидан қидирувда бўлган жиноятчиларни аниқлашда фойдаланилмоқда. Яқин вақт ичида янги тизим умуммиллий кузатув тизимига қўшилиши кутилаяпти.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!