Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Унга маош керакмас: Хитойда дунёдаги илк виртуал телебошловчи намойиш қилинди

Унга маош керакмас: Хитойда дунёдаги илк виртуал телебошловчи намойиш қилинди

Cана : 09-11-2018   /   Технология, Видео   /   кўрилди: 49

Унга маош керакмас: Хитойда дунёдаги илк виртуал телебошловчи намойиш қилинди

 

Хитой телевидениеси ходимлари сенсацион янгилик – сунъий онг негизида яратилган виртуал бошловчи билан мақтанишди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди. ОАВ маълумотларига кўра, кибержурналистнинг тақдимоти Чжэцзян вилоятида ўтган интернетни бошқариш бўйича халқаро анжуманда ўтди.   

 

Маълум қилинишича, виртуал бошловчи ўзидан голограммани акс эттириб, уни мамлакатдаги таниқли журналист Цю Хаонинг ташқи кўриниши ва овозидан фойдаланиб яратишган. Кибербошловчини яратганларнинг айтишича, исталган одамни виртуал бошловчи прототипига айлантириш мумкин. Бунинг учун махсус дастурга бошловчи тасвирга олинган видеони юклаш кифоя қилади ва дастур бу бошловчининг имо-ишоралари, мимикаси ва образини аниқ қайтара олади.

Таъкидланишича, виртуал бошловчи ёрдамида телевизион контентни ишлаб чиқаришни анча арзонлаштириш мумкин: бундай бошловчини грим қилишга ҳожат бўлмайди, унга на студия, на теле- ва овоз оператори керак бўлади ва энг асосийси, у кунига 24 соат, таътил ва дам олишларсиз мутлақо бепул ишлаши мумкин.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!