Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Samsung мослашувчан экранли смартфонини намойиш қилди

Samsung мослашувчан экранли смартфонини намойиш қилди

Cана : 09-11-2018   /   Технология   /   кўрилди: 54

Samsung мослашувчан экранли смартфонини намойиш қилди

Samsung иккига буклаш мумкин бўлган смартфон прототипини намойиш қилди. Тақдимот 7 ноябрь куни ишлаб чиқарувчилар конференциясида бўлиб ўтди. YouTube’да жонли трансляция узатилди. 

Мослашувчан дисплей Infinity Flex технологиясида ишланган бўлиб, экран диагонали очиқ ҳолатида 7,3 дюймни ташкил қилади. Samsung яқин ойларда мослашувчан дисплейларни оммавий ишлаб чиқаришга старт беришни режалаштирмоқда. 

Фото: Twitter
Фото: Twitter

Видеода Samsung вакили номсиз  смартфонни намойиш қилди. У қурилманинг расмий тақдимот санасига аниқлик киритмади, фақат бу тез орада кутилаётганини қайд этди. CNBC маълумотига кўра, Google’нинг Android ишланмалар бўйича президенти Дэйв Берк мослашувчан экранли Samsung смартфони 2019 йилда тақдим этилишини айтган.