Маҳалла раисини фаолиятига оид бўлмаган мажлисга чақирган мансабдор жаримага тортилади

Маҳалла раисини фаолиятига оид бўлмаган мажлисга чақирган мансабдор жаримага тортилади

Маҳалла раисини фаолиятига оид бўлмаган мажлисга чақирган мансабдор жаримага тортилади.

Бу тартиб қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қатор моддаларда акс этган.

Фуқаролар йиғини ходимини унинг вазифаси ва фаолият йўналиши билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирга жалб қилиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш, улардан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган маълумотнома, таҳлилий материал ва статистик маълумотни тақдим этишини талаб қилиш ҳамда МФЙ балансида бўлган бинони бошқа шахсга бириктириш ёки асоссиз равишда олиб қўйиш БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.