Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи

Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида ҳамда 2021 йил январь ойида ўтказилган селектор йиғилишларида ишсиз аҳолини оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка жалб этиш, янги ташкил бўлган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш уларнинг муаммоларини ечишда амалий ёрдам бериш, банклар томонидан уларга кредит ажратишга кўмаклашиш,  “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тамойилини амалиётга кенг жорий этиш белгиланган.

Бунинг натижасида Давлат солиқ идоралари тизимида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбалари ташкил этилди. Шўъба ходимларининг асосий вазифалари янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектларига солиқ режимини танлашда маслаҳат бериш, тадбиркорлик томонидан кўмак сўралганда дастлабки 6 ой бухгалтерия ишини юритишга кўмаклашиш, ҳисоботларини топширишга кўмаклашиш, Солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушинтириш, муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш бўйича амалий ёрдам беришдан иборат.

Бу эса айниқса, энди иш бошлаган тадбиркорлик субъектларига ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналарга кўмак кўрсатишда жуда самарали бўлмоқда.       

Жумладан, шўъба ходимлари томонидан жорий йил бошидан буён  вилоятимиз бўйича фаолиятини тўхтатган 1788 та корхонанинг муаммолари ва сабаблари ўрганилиб улар билан ўтказилган суҳбат давомида 2021 йилдаги солиқ ўзгаришлари ва солиқ ставкалари ҳамда солиқ имтиёзлари бўйича берилган тушунтиришлардан кейин уларнинг 191 нафар тадбиркорлар фаолиятини қайта тиклаш истагини билдирган ва тадбиркорлик фаолиятини тиклаган.

Фаолият кўрсатаётган лекин кўмакка муҳтож деб топилган 416 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилганда 196 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишга кўмак кўрсатиш кераклиги маълум бўлиб, уларнинг ҳисоб-китобларида тушунтиришлар берилди ва хисоботлари юборилишида кўмаклашилди.

Бу каби ўрганишлар давомида тадбиркорлик субъектининг турли масалалардаги муаммолари ечим топган бўлса, 191 нафар фаолиятини тиклаган корхоналар ҳисобига қўшимча 29 та иш ўрни яратилди. Шўъба ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаган субъектларга бухгалтериясини оқилона юритишда амалий кўмаклашиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш, бюджет билан муносабатларни тартибга солиш, электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказиш билан боғлиқ ўнлаб хизматлар кўрсатилаяпти.

Тадбиркорлик фаолиятини юритишда савол ва мурожаатларингиз бўлса,  Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбасига - 94-342-30-10,     93-292-49-11 рақамларига мурожаат қилинг.

 

Акром Хўжамуродов, вилоят ДСБ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи.