Тошкентда автобус ёниб кетди

Тошкентда автобус ёниб кетди

24 ноябрь куни  Тошкент кичик ҳалқа йўлида, 116-сонли йўналишли автобуси ёнғин юз берди.

ФВВ хабарига кўра, воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишди.

Соат 06:26да ёнғин қуршаб олинган ва соат 06:39да тўлиқ баратраф этилди. Автобус ёниб кетишига двигател бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб бўлганлиги таҳмин қилинмоқда. Жабрланганлар йўқ, ёнғин бошланишидан олдин автобус ҳайдовчиси ўз вақтида йўловчилар бўлинмасидан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.