» » 761 от кучи, қувватланишсиз 450 км: Porsche ўзининг илк электромобилини тақдим қилди

761 от кучи, қувватланишсиз 450 км: Porsche ўзининг илк электромобилини тақдим қилди

Германиянинг Porsche компанияси ўзининг илк электромобили – спорт седани Taycan’ни тақдим қилди.

Бу Porsche’нинг фақат электр моторда ишловчи илк автомобили ҳисобланади. Машина учта энг йирик автомобил бозори – АҚШда Ниагара шаршараси, Хитойда шамол электр станцияси ва Германияда қуёш электр станцияси ёнида намойиш қилинган.

Маълум қилинишича, компания моделнинг дастлаб икки қимматбаҳо версияси – Turbo S (185 минг доллар) ва Turbo’ни (151 минг доллар) намойиш қилган. Ушбу моделнинг кейинроқ бозорга чиқадиган базавий варианти 100 минг доллардан камроқ туради. Янги Porsche бошқа электромобиллардан аккумуляторларнинг ўта тез қувватланиши каби бир қатор технологик хусусиятлари билан ажралиб туради.
Taycan асосида электр моторларга эга моделларга мўлжалланган PPE (Premium Platform Electric) архитектураси ётади. Turbo 680 от кучига эга, Turbo S эса 761 от кучига эга двигател билан жиҳозланади. Двигателлар сиғими 93,4 кВт-соатни ташкил қилувчи литий-ионли батареядан қувватланади.

Базавий вариант Turbo 100 км/соат тезликка 3,2 сонияда эриша олади, бир қувватланишда эса 450 км йўл боса олади. Taycan Turbo S 100 км/соат тезликка 2,8 сонияда эришади, бир қувватланишда эса 412 км йўл боса олади. Иккала машинанинг максимал тезлиги 260 км/соатни ташкил қилади.
Porsche Taycan 800 вольт кучланишли электр тизим билан жиҳозланган илк серияли автомобил бўлиб, электрокарнинг батареясини ўзгарувчан ток (11 киловатт) ва доимий ток (270 киловаттгача) терминалидан қувватлаш мумкин. Батареяни 5 дақиқа қувватлаш 100 км йўл босиб ўтишга етади. Аккумулятор 22 дақиқада 80 фоизга тўлади.

Машина салонида 5 та экран ўрнатилган: виртуал асбоблар панелини кўрсатувчи 16,8 дюймли эгик экран, 10,9 дюймли мультимедиа тизими экрани, марказий консолга ўрнатилган 8,4 дюймли экран. Шунингдек, олд ўриндиқдаги ва орқа ўриндиқдаги йўловчилар учун яна иккита қўшимча экран ўрнатиш мумкин.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив