» » Xiaomi рангли экранга эга Mi Band 4’ни тақдим этди

Xiaomi рангли экранга эга Mi Band 4’ни тақдим этди

Ҳаммабоп ва мустақил бошқарув хусусиятини сақлаб қолган ҳолда қўшимча функциялар билан бойитилган.

Xiaomi компанияси ўз муаллифлик иши ҳисобланган спорт браслетлари янги авлодини расмий равишда тақдим этди. Mi Band 4 ташқи жиҳатдан олдингиларидан кўп фарқ қилмайди, аммо унинг экрани рангли.

Дисплей 39,9 фоизга кенгайди. У 240х120 пиксел ўлчамли AMOLED матрица билан жиҳозланган ва бу экран 2.5D эффектини берувчи тирналишларга чидамли шиша билан ҳимояланган.

Янги дисплей ортидан интерфейсда ҳам ўзгаришларни учратишингиз мумкин. Mi Band 4’да  турли циферблатлар фон суратлар билан биргаликда, янги бошқарув қисмлари ва қўшимча виджетлар пайдо бўлди.

Шунингдек, бу турдаги экранда хабарларни ва бириктирилган гаджетдан келувчи билдиришномаларни ўқиш олдингидек осонроқ. Мобил ускуналарга уланиш янада қулайроқ бўлган Bluetooth 5.0 орқали амалга оширилади.

Замонавий талабларга мос келувчи симсиз уланиш рангли экраннинг қувват сарфини оширишига сабаб бўлади, албатта. Шу сабабли ишлаб чиқарувчилар аккумулятор сиғимини 135 mA·s’га кўтаришди. У 20 кун мустақил иш режимида тура олади.

Браслетнинг ички тарафида жисмоний фаоллик вақтида маҳкам қисувчи ва турли спорт машқларини фарқлаш имконига эга 6 ўқли юқори аниқликка эга датчик мавжуд. Машғулот залида ва кўчада югуриш, сузиш, велосипед учиш кабилар учун алоҳида режимлар мослаштирилган. 

Браслет 50 м чуқурликкача сувга чўкишга дош бера олади. Ҳозирча тасманинг 5 хил рангдагиси сотувда: қора, кўк, тўқ қизил, апелсин тусдагиси ва пушти.

Xiaomi Mi Band 4 икки хил талқинда ишлаб чиқарилган: NFC ли ва NFC ўрнатилмаган. Биринчиси вариант овозли ёрдамчи дастурини ишга тушириш учун микрофонга ҳам эга. Ваҳоланки, у фақат Хитойда оммалашган. Шунга яраша унда бир ноқулайлик мавжуд - батарея сиғими 125 mA·s, 15 кунлик фаолликка етади деб таъкидланган .

NFC’ли вариант 229 юань  (≈33 АҚШ доллари), иккинчиси 169 юань (≈25 АҚШ доллари) этиб эълон қилинди. Савдолар 14 июнда старт олади.

Шунингдек, браслетнинг Avengers Limited Edition деб номланган версияси ҳам сотувга чиқиши кутилмоқда. Жаҳонга машҳур «Қасоскорлар» фильми белгиси туширилган занжирли браслет ишқибозларга 349 юанга (≈51 АҚШ доллари) тушади.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив