» » Apple iOS 13 операцион тизими тақдим этилди – янги имкониятлар билан танишинг!

Apple iOS 13 операцион тизими тақдим этилди – янги имкониятлар билан танишинг!

Кеча бошланган WWDC 2019 тадбирининг энг кутилган тақдимотларидан бири iOS 13 тизими бўлса керак. Мазкур намойиш чиндан ҳам Apple ихлосмандларининг кутишлари беҳуда эмаслигини исботлади.
 
Apple iOS 13 тизимида ўзгаришлар кўп, шу боис фақат энг муҳимларинигина санаб ўтамиз. Аввало, купертиноликларнинг операцион тизимида, ниҳоят, тўқранг интерфейсли мавзу пайдо бўлди. Корпорация шу йил кузда тақдим этадиган смартфонлари – OLED-экранли учинчи авлод айфонлардир, лекин Apple негадир шундай дисплейли қурилмалар учун муҳим бўлган тунги режимни бунчалик кечиктиргани ғалати.
Купертинолик гигант яна ўз қурилмаларининг ишлаш тезлиги ва оптимизациясига эътибор қаратган. Компаниянинг ваъдасига кўра, iOS 13 тизимида Face ID функцияси нақ 30 фоизга тезлашади. Яна иловаларнинг янгиланишлари ҳажми 60 фоизга кичраяди, дастурий таъминотнинг ишга туширилиши ҳам икки каррага тезлашади.
 
Тақдимот маросимида иштирокчиларни жуда хурсанд қилган яна бир янгилик сизга ҳам маъқул келади – iOS’нинг ўз клавиатураси энди свайпни қўллаб-қувватлайди. Яъни, клавиатурадан бармоқни узмай туриб, керакли сўзнинг ҳарфларига олиб борганча матн териш мумкин.
iOS 13 тизимида яна Reminders иловаси янгиланган, Notes дастурида галереяни қайта ишлашган. Apple Maps ҳам буткул ўзгарган, лекин афсуски, бу ўзгаришлар АҚШдаги фойдаланувчилар учунгина амалда фойдалидир.
Apple янгиланган тизимда хавфсизликка ҳам яхшигина эътибор берган. Аввало, iOS’да энди фойдаланувчи ўзининг жойлашуви ҳақидаги – геолокация маълумотлардан фойдаланиши учун бирор иловага доимий асосда эмас, балки фақат бир марталик рухсат бера олади. Иккинчидан, Sign in with Apple функцияси пайдо бўлган – энди чет платформаларда Apple аккаунтингиз орқали авторизация қила оласиз. Айтиш керакки, Google’да бундай имконият кўп йиллардан бери мавжуд, лекин ҳарна – ҳечдан кўра кеч...
 
Шунингдек, фото ва видеолар билан ишлаш иловасига ҳам анча такомиллаштирилган, кўплаб янги имкониятлар қўшилган. Булардан ташқари, animoji’лар янгиланган, Siri янада «ақллироқ» бўлган.
Дастурчиларга мўлжалланган iOS 13 версиясини аллақачон синаб кўриш мумкин, тизимнинг якуний версияси эса кузда, янги iPhone’лар тақдимоти пайтида барча фойдаланувчиларга топширилади.
Apple смартфонларидан қайсилари iOS 13 тизимини қўллаб-қувватлаши масаласига келсак, iPhone SE ҳам ушбу рўйхатга кирган. «Асосий» туркумга келсак, янги дастурий таъминот iPhone 6s/6s Plus ва шулардан кейин тақдим этилган моделларга келади.
скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:05
«Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди
18:03
Сардоба сув тошқинидан азият чеккан оилаларнинг фарзандлари учун ажойиб байрам тадбири
17:19
Болалар ҳуқуқлари ДХА эътиборида!
16:43
Тошкентда фуқароларни мажбурлаб автобус солаётган ИИВ ходимлари бўйича тушунтириш берилди (видео)
14:43
«Ўрикзор»даги яна бир сотувчида ва Юнусободдаги дўкон сотувчисида коронавирус аниқланди
10:59
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошишда давом этмоқда
10:54
Эльмира Баситханова Жиззахдаги реабилитация марказида учрашув ўтказди
09:47
Фильм намойишидан кейин урфга кирган пойабзаллар (фото)
09:45
7 кунда 7 миллиард ишлаб топган бойлар
09:44
Ҳаво нега исиб кетмоқда: инсониятга қандай хавф бор?
09:42
Ниқоблар чиндан ҳам коронавирусга қарши ёрдам беради (фото)
09:40
«Аёл эмас, хизматкор керак, дейишди». Оддий аёлнинг оддий бўлмаган ҳикояси
09:37
Трамп Вашингтондаги намойишлар вақтида Оқ уйдаги бункерга яширинган
09:26
АФҒОНИСТОНДА ЖУРНАЛИСТЛАР ЎТИРГАН АВТОБУС ПОРТЛАБ КЕТДИ. ҚУРБОНЛАР БОР…
09:24
Қирғизистон ва Ўзбекистон келишиб олди
12:23
YouTube барча фойдаланувчиларига яна бир қулайлик ​тақдим этди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР