» » Бошдаги шох, тўқималар ўлими - смартфонлар чақирадиган касалликлар

Бошдаги шох, тўқималар ўлими - смартфонлар чақирадиган касалликлар

Уч йил муқаддам илк маротаба смартфондан кўп фойдаланган британиялик беморда вақти-вақти билан кўриш қобилияти йўқолиши кузатилган эди.

Сал кейин мутахассислар гаджетлар қай тарзда кўрликни келтириб чиқариши мумкинлигини тушунтиришди. Телефондан узлуксиз фойдаланиш организм учун бошқа жиддий оқибатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Бир кўздан жудо бўлиш

2016 йилнинг қиш фаслида Буюк Британияда бир йўла икки аёл кўриш қобилияти вақти-вақти билан йўқолиб қолаётганидан шикоят қилиб, шифокорларга мурожаат қилишади. Беморлар мамлакатнинг турли бурчакларида истиқомат қилар, аммо улардаги касаллик белгилари жуда ўхшашлиги аниқланади. Иккала ҳолатда ҳам кўриш қобилияти фақат бир кўзда ва 15 дақиқага йўқолар, бу ҳолат деярли ҳар куни такрорланган. Кўзни кўрикдан ўтказиш, жумладан, кўз тўр пардаси оптик когерент томографияси, бош МРТси ва "А" витамини миқдорини аниқлаш учун ўтказилган қон таҳлили наф бермайди. Барча кўрсаткичлар бўйича беморлар соғлом эди.

Кейинчалик маълум бўлдики, иккала аёл ҳам ҳар тун ёнбошлаган ҳолда қоронғида смартфон ёрдамида узоқ вақт мутолаа қилар экан. Аёлларнинг бир кўзи бундай ҳолатда ёстиқ билан тўсилган. Лондон шаҳри университети тадқиқотчилари ушбу ҳолатлар билан қизиқиб қолиб, кўрлик сабаби - ассиметрик ёруғлик адаптацияси эканлигини тахмин қилишади. Бошқача айтганда, битта кўз қоронғиликдан ёруғликка кескин ўтишга мослашган, иккинчиси эса мослашмаган эди.

Смартфонга узоқ вақт давомида битта кўз билан қарашга рози бўлган кўнгиллилар иштирокидаги тажрибалар олимлар тахминларини тасдиқлайди. Маълум бўладики, телефон экранига йўналтирилган кўз тўр пардаси таъсирчанлиги сезиларли пасаяр, унинг қайта тикланиши учун эса бир неча дақиқа талаб этиларди. Тажриба муаллифларига кўра, бу сингари бир томонлама кўрлик бир қарашда кўрингани каби безарар бўлмай, смартфондан фойдаланаётган вақтда дисплейга иккала кўз билан қараш мақсадга мувофиқ экан.

Тўқималар ўлими

Толедо университети (АҚШ) тадқиқотчилари фикрича, смартфон ва компьютерларга хос бўлган кўк ранг кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Узоқ вақт таъсир ўтказадиган бўлса, у айниқса, кўз тўр пардасига зиён етказиши мумкин.

Агар инсон ҳар куни узоқ вақт ва айниқса қоронғида смартфондан кўз узмаса, ёшга доир макуляр дегенерацияни орттириб олиши мумкин. Бу касалликда кўзнинг тўрсимон тўқимаси марказий қисми — макулада — миллионлаб колбалар ва таёқчалар ҳалок бўлади. Бунда аввалига кишига тўғри чизиқлар тўлқинсимон бўлиб кўриниб, кейин мутолаа вақтида кўз айрим ҳарфларни илғай олмайди, сўнгра беморлар нигоҳлари қаршисидаги предметларни кўриш қобилиятидан маҳрум бўлишлари мумкин. Шу билан бир вақтда ёндан кўриш қобилияти сақланиб қолади.

Энсадаги шох

Австралиялик олимларнинг бир нечта ишларига кўра, смартфонлар бош чаноғидаги муайян суякларнинг ўсишини тезлаштиради. Гап шохсимон тиканлар ҳақида бормоқда. Бунда бошнинг жуда кўп эгилиши туфайли бош чаноқнинг орқа томонида суяк ўсиши бошланади.

Гап шундаки, аксарият одамлар, смартфондан фойдаланар экан, ўзлари билмаган ҳолда бошларини олдинга - экран томонга эгадилар. Бу ҳолатда тана оғирлиги умуртқадан бошнинг орқа томонидаги мушакларга тушади. Натижада пайларда суяк -яъни, шохсимон тиш ўса бошлайди. У нормал ҳолатда уч миллиметрдан ошмаслиги лозим. Бироқ 30 ёшгача бўлган кўнгиллиларнинг 41 фоизида (тадқиқот доирасида 1200 киши кўрикдан ўтказилган бўлиб, уларнинг 300 нафарини - 18 ёшдан 30 ёшгача ёшлар ташкил этган) шох ўлчами 10 миллиметрдан 31 миллиметргача эканлиги қайд этилди. "Шох"лар аксарият ҳолатларда эркакларда кўпроқ учраган.

Илгарилари бу каби суяк ўсиши ҳолатлари ҳаётининг каттагина қисмида оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланишга мажбур бўлган кекса кишиларга хос бўлган. Суяк ўсаётганда бош мунтазам оғриган, бўйин ва умуртқа соҳаларида ёқимсиз ҳиссиётлар сезилган. Аммо ёш кўнгиллиларда аниқланган шохсимон тишлар уларга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмаган. Ёши катта гуруҳларда суяк ўсиши ҳолатлари жуда кам учраган.

Толиққан мия

Рутгер университети (АҚШ) ходимлари тадқиқотларига кўра, смартфонлар мия фаоллигига ёмон таъсир кўрсатади. Агар иш вақтидаги танаффус мобил қурилмага тикилган ҳолатда ўтказилса, мия дам олмайди, унинг кейинги фаолиятдан маҳсулдорлик эса фақат ёмонлашади.

Тадқиқотчилар 414 талабадан 20та масалани ечишни сўрашган. Бу учун бир неча соат вақт ажратилган, орада фақатгина битта танаффусга рухсат берилган. Бўш вақтни телефон, компьютер ёки дафтарлар билан ўтказиш, шунингдек, танаффусдан воз кечиш ҳам мумкин эди.

Қўлларида смартфон билан дам олган кўнгиллилар берилган топшириқларни ҳаммадан ёмонроқ бажарганлар. Ўртача ҳисобда масалаларни ечиш учун уларга 19% кўп вақт талаб этилган, бундан ташқари улар масалаларни тадқиқотнинг бошқа иштирокчиларига нисбатан 20 фоиз камроқ ечишган, тажриба якунида эса ўзларини жуда ҳорғин ҳис этганлар.

Умуман олганда, тадқиқотчилар фикрича, смартфонларга тобелик (худдики гиёҳванд моддаларга ёки ўйинларга тобелик сингари) ҳақида гапиришга ҳали эрта. Демак-ки, гаджетларнинг организмга салбий таъсирини яхшилаш мумкин. Асосийси - улардан фойдаланишга ақл билан ёндашмоқ лозим.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:04
Жиззах шаҳрида янгиланган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди
17:47
Жиззах вилоят юридик коллежида судьялар ёшлар билан учрашди
16:47
Зафарободда 100 нафар аёлни ишли қиладиган гидропоника усулидаги иссиқхона қурилишига тамал тоши қўйилди
15:36
Энди маҳалла раислари қандай даромад топади? Моддий ёрдам пуллари қисқарадими?
15:34
Коронавирус сунъий яратилган: бу фитнами ёки ҳақиқат?
15:33
Чехиялик машҳур хонанда ўзбекистонлик спортчидан фарзанд кутмоқда (фото)
15:29
Фориш туманида сенатор ва ёшлар учрашуви ўтказилди
15:21
22.02.2020 — Ванга қўрқинчли башоратида бу кун ҳақида нима деган?
15:16
ЙПХ инспекторига қўл кўтарган шахс қамоққа олинди
15:00
"KO'NGIL KO'ZI" яна Жиззахда
10:18
ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?
09:30
ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)
09:27
Россиялик хонанда Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратга тушди (фото, видео)
09:25
Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
09:22
Роналду севгилиси Жоржинага ҳар ой қанча пул беради?
17:25
Божхоначилар томонидан биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР