» » Google Pixel 4 дизайни интернетда сизиб чиққани учун смартфон суратини тақдимотдан 4 ой олдин кўрсатди

Google Pixel 4 дизайни интернетда сизиб чиққани учун смартфон суратини тақдимотдан 4 ой олдин кўрсатди

Google Twitter’да 2019 йилнинг октябрида намойиш этилиши керак бўлган Pixel 4 смартфони суратини расман эълон қилди. TJournal’нинг ёзишича, компания шу йўл билан қурилма сурати интернетда сизиб чиққанига жавоб қайтарган.

Pixel дизайнида асосий ўзгаришлар бу камеранинг янги шаклидир. Энди у квадрат кўринишда бўлиб, икки камера, чақноқ (вспишка) ва яна икки сенсорни ўз ичига олади. Улардан бири эҳтимол датчик, иккинчиси эса микрофон бўлиши мумкин.

Pixel 4 устки қисмига қараганда, Google шунингдек, биринчи марта орқа панелдан бармоқ излари датчики олиб ташлаган. Эҳтимол, у смартфон четидаги ёқиш тугмаси ёки экран тагига кўчирилган.

Қайд этилишича, Pixel’нинг сўнгги бир неча моделлари ҳақидаги маълумотлар ҳам тақдимотдан анча олдин маълум бўлган. Хусусан, Pixel 3 воқеасида блогерлар смартфонни суратга олган, ишлатиб кўрган ва уни таксида қолдириб кетишга улгурган. ОАВлар қурилма партияси Foxconn заводидан ўғирланиб, Украинадаги қора бозорда қайта сотилганини маълум қилган.

Журналистларнинг фикрича, бу сафар Google ташаббусни ўз қўлида сақлаб қолишга қарор қилди. Компанияда, суратда ҳақиқатан ҳам Pixel 4 эканлигидан бошқа ҳозирча ҳеч нимани тасдиқлай олмасликлари айтилган.

Сизиб чиққан маълумотларга кўра, Pixel 4 ва 4 XL катталиги аввалги моделлардан унча фарқ қилмайди. Янги версия экрани ҳам «қош»сиз бўлиб, бунинг ўрнига Google анъанавий ҳошияларга қайтиб, унда Iphone’даги Face ID юзни аниқлаш тизими жойлашади.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив