» » Huawei асосчиси: Компания қақнус каби яна кулдан қайта яралишга қодир

Huawei асосчиси: Компания қақнус каби яна кулдан қайта яралишга қодир

 Huawei асосчиси Жен Чженфей компания АҚШ томонидан жорий этилган санкциялар оқибатига бардош бера олишини маълум қилди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ томонидан Huawei’нинг қора рўйхатга қўшиб қўйилиши компаниянинг Хитой бозоридаги фаолиятига таъсир кўрсатмаган.

Шунингдек, Чженфейнинг қўшимча қилишича, компаниянинг 2019 йилдаги даромади 100 миллиард долларга етади. «Huawei худди қақнус каби кулдан қайта тирила олади», — дейди компания раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Америка Савдо вазирлиги Хитойнинг йирик IT-гиганти бўлмиш Huawei мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда деган айблов билан компанияни «қора рўйхат»га қўшиб қўйганди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив