» » Атиги 90 долларга NFC, квадрокамера ва 128 ГБ хотирали смартфон чиқди! (+видео)

Атиги 90 долларга NFC, квадрокамера ва 128 ГБ хотирали смартфон чиқди! (+видео)

Apple корпорацияси квадрат блокли камерага эга айфонини тақдим этишга улгурмай туриб, хитойлик компания унга ўхшаш Cubot X20 Pro смартфонини чиқарган ва атиги 200 долларга баҳолаган эди. Мазкур ишлаб чиқарувчи энди замонавий трендларга уйғун, лекин ўта арзон яна битта моделини намойиш этди.

Cubot P40 русумли ушбу янги смартфон атиги 90 долларга нархланган, AliExpress дўконида уни 6 июндан, қора, зангори ва яшил корпусларда сота бошлашади. Қурилманинг дизайни Samsung компаниясининг Galaxy S20 туркумидаги флагманларига ўхшаш. Тўртбурчак блокдаги бош камерада асосий сенсор – 12 мегапикселлик Sony IMX486 модули; унга яна учта датчик ва фоточақноқ ҳамроҳлик қилади.

Смартфон экрани диагоналига 6,2 дюймлик, у HD+ форматидаги тасвир аниқлигига ва Incell технологиясига эга. Корпус олд юзасининг 90,3 фоизини банд этувчи дисплейнинг кемтигига селфи-камера ўрнатилган – у 20 мегапикселлик Samsung S5K2T7 сенсорига ва сунъий идрок технологиясига эга.

Cubot P40 тезкор хотираси 4 гигабайтлик; доимий хотираси эса нархига нисбатан юқори – 128 гигабайтлик ҳажмга эга. Смартфоннинг “электрон юраги” тарзида MediaTek Helio A22 процессори танланган.

Ушбу смартфоннинг яна бир афзаллиги – 4200 мА/соатлик аккумулятори бўлиб, у замонавий USB-C порти орқали қувватланади. Cubot P40 одатда арзон телефонларда учрамайдиган NFC чипига ва Android 10 операцион тизимига ҳам эга эканлиги бошқа смартфонсозларнинг ҳасадини келтириши аниқ.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
09:13
Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР