» » Apple янги ва эски iPhone’лар жамланмасидан қувватлантиргични олиб қўяди

Apple янги ва эски iPhone’лар жамланмасидан қувватлантиргични олиб қўяди

Янги iPhone 12 линейкаси моделлари қутисидан қувватлантириш қурилмаси ўрин олмайди. Шунингдек, янги қоида эски моделларга ҳам тегишли. Бу ҳақда таниқли таҳлилчи Мин Чи-Куога таяниб, «Hi-Tech.Mail.ru» хабар берди.

Таҳлилчининг сўзларига кўра, Apple янги смартфонларга 5G-модель қўшишда юзага келадиган сарф-харажатни камайтириш ва унинг нархини iPhone 11 даражасида ушлаб қолиш учун шундай йўл тутмоқда. Шу сабабли янги iPhone қутиларида фақатгина USB-Lightning кабели қолади, қувватлантириш блоки ва наушникларни бошқа қурилмадан ёки Apple дўконларидан алоҳида харид қилиш керак бўлади.

Компания айнан шунинг учун 20 Ваттли тезкор қувватлантириш махсус блокини сотувга чиқаради — интернетда ҳозирда ушбу аксессуарнинг суратлари пайдо бўлган. Шунингдек, Apple AirPods симсиз наушникларини сотиб олувчи харидорларни рағбатлантиради, бироқ симли EarPods ҳам савдолардан чиқиб кетмайди.

Мин Чи-Куонинг сўзларига кўра, қувватлантириш қурилмаси янги iPhone SЕ 2020 жамланмасидан олиб ташланади. Эски моделларда ҳам шундай йўл тутилиши мумкин, бироқ ҳозирча бу тасдиқланмаган.

Компания бундан олдин ҳам шунга ўхшаш стратегиядан фойдаланган — 2018 йилнинг кузида барча янги ва эски iPhone’лар қутисидан 3,5 миллиметрли симли наушниклар учун мўлжалланган ўтказгич олиб ташланган эди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:20
Инфографика: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жорий йилдаги ТОП-10 та хизматлар рўйхатини эълон қилди
11:43
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:35
Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди
11:32
Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди
11:17
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
10:01
Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?
09:47
Тадбиркор илк рангли фавворани ишга туширди
16:59
Ўзбекистон чигиртка ҳужумидан қанчалик ҳимояланган?
16:34
Пазл: "Grand hotel Uzbekistan"
15:57
Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда
13:10
Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди
13:06
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
13:04
АҚШ ЖССТнинг “жаноза”сини ўқиди
13:02
Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
13:00
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
12:58
Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР