» » Коронавирусга қарши курашувчи робот-дезинфектор яратилди (видео)

Коронавирусга қарши курашувчи робот-дезинфектор яратилди (видео)

Массачусетс технология институти тадқиқотчилари ҳар қандай бино ичини автоматик режимда дезинфекция қилувчи ультрабинафша лампаларга эга роботни яратди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Робот ишлаш принципи жиҳатидан замонавий автоматик пилесосларга ўхшайди — унинг ўзи оптимал маршрутни танлаб, бинодаги барча ҳудудни айланиб чиқади. Бу улкан омбор, завод, шифохона, мактаб бошқа исталган бино бўлиши мумкин.

Микроблар, бактерия ва вирусларни йўқ қилиш учун 360 даража бўйлаб ёнувчи тўртта ультрабинафша лампалар жавоб беради. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, робот 380 метр квадратга эга бинони тозалаш учун 30 дақиқа вақт сарфлайди ва турли юзалардаги коронавирус зарраларининг 90 фоизини йўқ қилади. Тадқиқотчилар қурилмани Катта Бостон озиқ-овқат банкида синаб кўрган.

Робот дезинфекция ишининг самарадорлигини ошириш учун жуда секин ҳаракатланади — соатига 0,5 километр тезликда. Робот-пилесослар каби унинг автономлиги чекланган, шу сабабли аккумулятори қуввати тугаганда робот автоматик равишда қувватлантириш станциясига йўл олади. Қувватланиб бўлгач яна ишини давом эттиради.

    

Роботни бошқариш учун бирор киши керак бўлмайди — уни дезинфекциялар даврийлиги ва маршрутини белгилаб қўйиш кифоя. Қолганини у автоматик режимда давом эттиради.

Бу турдаги роботлар очиқ савдоларга қачон чиқиши ҳозирча номаълум. Мазкур нусха Ava Robotics компаниясининг тайёр платформаси асосида яратилган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:20
Инфографика: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жорий йилдаги ТОП-10 та хизматлар рўйхатини эълон қилди
11:43
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:35
Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди
11:32
Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди
11:17
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
10:01
Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?
09:47
Тадбиркор илк рангли фавворани ишга туширди
16:59
Ўзбекистон чигиртка ҳужумидан қанчалик ҳимояланган?
16:34
Пазл: "Grand hotel Uzbekistan"
15:57
Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда
13:10
Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди
13:06
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
13:04
АҚШ ЖССТнинг “жаноза”сини ўқиди
13:02
Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
13:00
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
12:58
Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР