» » Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди

Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди

Realme компанияси Redmi ортидан ўзининг 100 долларлик ҳамёнбоп смартони — Realme C11 моделини тақдим этди.

Янги қурилмага 1600х720 пикселли 6,5 дюймга эга дисплей ўрнатилган. Бармоқ изи сканери на экран ости ва на корпусда жойлашган. Шунингдек, смартфонга USB-C эмас, MicroUSB ўрнатилган. Аккумулятор сиғими 5000 мА/соатга тенг. Батарея нафақат смартфоннинг ўзини, балки MicroUSB орқали уланган қурилмани ҳам қувватлантира олади.
Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, энергия захираси 31,9 соатга, видео томоша қилинганида эса 21,6 соатга етади.
Аппарат Android 10 операцион тизимида ишлайди. Realme C11’га MediaTek Helio G35 процессори ва 2 гигабайт тезкор хотира ўрнатилган. Ички хотираси эса 32 гигабайтга тенг. Асосий камералар блокидан эса 13 ва 2 мегапикселли камералар ўрин олган, фронтал камера 5 мегапиксель.

Фото: Gsmarena
Аввалроқ Xiaomi’нинг энг ҳамёнбоп телефонлари — Redmi 9А ва Redmi 9C тақдим этилгани тўғрисида хабар берилганди. Малайзияда Redmi 9C 100 доллардан сотувга чиққан бўлса, Redmi 9А 84 доллардан таклиф этилмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР