» » Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди

Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди

 Samsung компаниясининг расмий сайтида бир вақтнинг ўзида стилусга эга бронза рангли янги смартфоннинг иккита сурати пайдо бўлди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Суратлар Samsung’нинг Россиядаги сайтида — Galaxy Note8 смартфонига мўлжалланган бўлимида пайдо бўлган. Galaxy Note20 Ultra суратлари ушбу саҳифада 8 кундан бери турган бўлса-да, у яқиндагина аниқланган. Ушбу хабарни тайёрлаш вақтида янгилик тўғрисидаги хабар ўчириб ташланган, шунга қарамай компания серверларида очиқ ҳолатда сақланмоқда.

Тахминларга кўра, сурат расмий сайтда хатолик сабаб пайдо бўлиб қолган. Бу сервердаги файлларнинг бир хил номланиши ёки шунчаки эътиборсизлик сабаб содир бўлган бўлиши мумкин.

Смартфон дизайни май ойининг охирларида Onleaks никли инсайдер томонидан эълон қилинган маълумотларга тўлиқ мос келади. Смартфонга учта объективга эга массив модул ўрнатилган бўлиб, қурилма корпусининг ўткир бурчаклари экранга бирлашиб кетган.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Шунингдек, суратда янги S Pen стилусини ҳам кўриш мумкин. У ўзидан аввалги стилуслардан ташқи кўриниши билан фарқ қилмайди.

Миш-мишларга ишониладиган бўлса, Galaxy Note20 Ultra смартфони Note линейкасидаги энг катта дисплейга эга бўлади — 6,9 дюйм. Note20 тақдимоти август ойининг бошларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тақдимотда янги флагмандан ташқари, 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи букланувчан Galaxy Z Flip моделини, Galaxy Fold 2 смартфон-планшетини тақдим этиши керак.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР