» » Смартфонингиз андроидда ишлайдими? Эҳтиёт бўлинг — вирус!

Смартфонингиз андроидда ишлайдими? Эҳтиёт бўлинг — вирус!

«Check Point» компанияси ходимлари бутун дунё бўйлаб андроидда ишлайдиган 25 миллион смартфонни зарарлаган вирусни аниқлади.

Ушбу вирусга «Агент Смит», деган ном берилган. У тизим ҳимоясидаги ожиз нуқталарни топади ва аввал ўрнатилган иловаларни вирус билан зарарланганига алмаштиради. Бу жараённи смартфон эгаси сезмай қолади.

Ҳозирча хакерлар ушбу вирусдан реклама эълонларини бериб боришда фойдаланмоқда. Аммо мутахассисларнинг аниқлашича, хакерлар ундан телефон эгаси сўзлашувларини эшитиш ва ҳатто маълумотларни ўғирлашда фойдаланиши мумкин.

Ушбу вирус 9Apps деб номланувчи норасмий иловалар дўконидан тарқаган. Азият чекканларнинг аксарияти Ҳиндистондан бўлиб, шунингдек АҚШ, Австралия ва Буюк Британиядан ҳам жабрланганлар етарлича.

Аниқланишича, хакерлар аввалига рус, ҳинд ва араб тилида сўзлашувчи фойдаланувчиларнинг смартфонларини эгаллашни мақсад қилган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив