» » «Huawei» компанияси Монако мамлакатини 5G-тармоқ билан тўлиқ қоплади

«Huawei» компанияси Монако мамлакатини 5G-тармоқ билан тўлиқ қоплади

Хитой технология гиганти — «Huawei» компанияси Франция жанубидаги митти давлат — Монакони бешинчи авлод мобил алоқа (5G) тармоғи билан тўлиқ қоплади.

«5Gнинг жаҳон премьераси: «Monaco Telecom» — 5G билан бутун мамлакатни қоплаган илк оператор! Интернет тезлиги — 1,4 Гбит/сониягача», — «Monaco Telecom» эгаси Ксавьер Нил ўзига хос бу воқеани «Twitter»даги ана шу хабар билан нишонлади.

«Huawei» компанияси вице-президенти Го Пиннинг таъкидлашича, гарчи Монако ҳудуди жуда кичик (202 гектар) бўлгани билан, бу нишонлашга арзийдигулик муҳим воқеа. Монакодаги тажрибаси асосида компания бошқа мамлакатлар учун ҳам ана шу технологияни жорий этиш моделларини ишлаб чиқади.

Таъкидлаш ўринлики, «Huawei» бешинчи авлод тармоғини ривожлантиришда жуда фаоллашиб кетгани АҚШга ёқмаяпти ва афтидан, Хитой компанияси кириб борган жойда америкаликлар ишсиз қолиши ҳақиқатга ўхшаб турибди. Айрим экспертлар «Huawei»нинг АҚШ томонидан қаттиқ сиқувга олинишида бошқа сабаблар қатори 5G ҳам роль ўйнаган, деган фикрни илгари суришган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив