» » FaceApp дастури 10 кун ичида 1 млн доллардан ортиқ пул ишлади

FaceApp дастури 10 кун ичида 1 млн доллардан ортиқ пул ишлади

FaceApp дастури июль ойида эришган машҳурлиги сабаб 1 миллион доллардан ортиқ пул ишлаб олди. Бу ҳақда мобил дастурлар бозорини таҳлил қилиш билан шуғулланувчи App Annie компанияси маълумотларига таяниб, Meduza хабар берди.

Гап 9 июлдан 19 июлгача бўлган оралиқ ҳақида кетмоқда.

Бу вақт ичида дастур 6,5 миллион марта юклаб олинган. Келиб тушган маблағнинг асосий қисми — 746 минг доллар Apple фойдаланувчиларига ҳисобига тўғри келади.

Forbes’нинг ёзишича, ўз тарихи давомида FaceApp 73,2 миллион марта юклаб олинган ва 11,6 миллион доллар ишлаб топган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив