» » Apple барчани тинглар экан - уни судга беришди!

Apple барчани тинглар экан - уни судга беришди!

Чоршанба куни фойдаланувчилар Siri овозли ёрдамчиси орқали шахсий маълумотларга тажоввуз қилишда айблаган ҳолда Apple'ни судга беришди.

Маълумотларга қараганда, арзнома кўриб чиқиш учун Шимолий Калифорния округи судига йўналтирилган. Арзнома гуруҳ томонидан йўлланган бўлиб, 2011-йилдан буюн Siri мавжуд бўлган қурилмалардан фойдаланган ҳар қандай фойдаланувчи ушбу гуруҳга қўшилиши мумкин. Арзномачилар Apple'нинг жарима тўлашини ва овозли ёрдамчи орқали сақлаб олинган барча ёзувларни ўчириб ташлашини талаб қилишмоқда. Жарима миқдори қанча эканлиги хозирча маълум қилинмаган.

Август ойининг бошида Apple ўз ҳодимларига Siri'даги маълумотларни тинглашни таъқиқлаб қўйганди. Компаниядагилар овозли ёрдамчининг дастурий таъминотини янгилаш ишлари бошланиб кетганини айтиб ўтган эди. Янгиланган иловани ўрнатганидан сўнг фойдаланувчиларда ушбу дастурда қатнашмаслигини белгилаб қўйиши мумкин. Бу ҳолатда уларнинг хабарларини Apple’дагилар тингламаслиги айтилган.

Июль ойида компаниянинг собиқ ҳодимларидан бири аноним ҳолда The Guardian газетаси журналистларига ҳамкасблари билан мунтазам тарзда фойдаланувчиларнинг шахсий мулоқотларини тинглашганини айтиб берганди. Бундай ҳолат фойдаланувчи ўзи билмаган ҳолда овозли ёрдамчини ишга тушуриб юборган ҳолатларда юз берган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш