» » " Хотиржам бўлишга асос йуқ!" Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини коронавирус хавфидан огоҳлантирди

" Хотиржам бўлишга асос йуқ!" Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини коронавирус хавфидан огоҳлантирди

Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги турдаги коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият ва касаллик тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вазирликнинг марказий аппарати масъуллари, республика даволаш муассасалари раҳбарлари, олий тиббий таълим ўқув юртлари ректорлари ва вазирликнинг худудлардаги қуйи тизим мутахассислари билан бирга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси  вакиллари ҳам иштирок этишди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, жаҳонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 82 минг нафардан ошди, шундан 2 800 дан ортиқ ўлим ҳолати рўйхатга олинди. Ҳозиргача Хитойдан ташқари ушбу инфекция 37 та давлатда аниқланди. Дунёда эпидемик вазият кун сайин ўзгариб, касаллик шиддат билан бошқа давлатларга ҳам  тез тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов раҳбарлигида ўтказилган мазкур  видео селекторда дунёдаги ана шундай  мураккаб эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган чора тадбирлар, жумладан,   Президентимизнинг шу йил 29 январдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишида кўзда тутилган вазифалар  таҳлил қилинди. Коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича профилактик ва  эпидемияга қарши кураш тадбирлари бўйича мавжуд масала  ва амалга оширилиши долзарб бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Айни пайтда мамлакатимизга юқумли касалликлар, жумладан, COVID19  инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида, давлат чегараларида 53 та санитария-карантин пунктлари (СКП) халқаро талаб ва мезонлар асосида фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда ушбу СКПларида бошқа тармоқ ходимлари қаторида 250 нафардан зиёд юқори малакали санитария-эпидемиология хизмати масъуллари белгиланган стандартлар бўйича   иш олиб бормоқда. Юртимизга коронавирусни аниқлаш бўйича замонавий  тест-системалари, шунингдек, тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари, тиббий техника ва тиббий буюмлар заҳираси яратилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги ҳузурида узлуксиз 24 соат давомида фаолият кўрсатувчи штаб ташкил қилинди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Маълумотларга қараганда, шу йилнинг 15 январидан - 26 февралигача бўлган муддатда Хитой Халқ Республикасидан келган 5 022 нафар фуқаро рўйхатга  олинган бўлиб, уларнинг 14 кунлик тиббий кузатув даври якунланган. Ҳозиргача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган.

Аммо бундан хотиржам бўлишга асос йуқ, дейилди селекторда. Мамлакатимиздаги барча ҳаво ва темир йўлларда ташкил қилинган  санитария-карантин пунктлари, ҳудудларда тузилган штаблар фаолиятини бугунги кун талабидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш, меҳмонхоналар ва корхоналар, маҳалла, ички ишлар органлари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларга давлат томонидан қўйилаётган талаб, тавсияларни ўз вақтида  етказиш,  тиббий-патронаж хизматини  янада яхшилаш  юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Айниқса, эпидемия кенг тарқалган мамлакатлардан келган ҳар бир фуқарони тўлиқ 14 кунлик тиббий кузатувга  олиш, бирламчи тиббиёт муассасаларининг врач ва патронаж ҳамширалари томонидан грипп, ЎРИ ва ўткир пневмония касалликларини эрта аниқлаш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича вазифалар яна бир бор қатъий кўрсатиб ўтилди. Шу билан бирга, хориждан келган фуқаролар  орасида тана ҳарорати кўтарилган беморлар аниқланганда, уларни барчасини коронавирус касаллигига махсус  лаборатория текширувидан ўтказишга, шунингдек, касалликнинг тарқалишини олдини олиш ва изоляция қилиш мақсадида, оилавий поликлиника шифокорлари томонидан ҳарорати юқори бўлган беморларни  уйида тиббий ёрдам кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидлаб ўтилди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:03
Сардоба сув тошқинидан азият чеккан оилаларнинг фарзандлари учун ажойиб байрам тадбири
17:19
Болалар ҳуқуқлари ДХА эътиборида!
16:43
Тошкентда фуқароларни мажбурлаб автобус солаётган ИИВ ходимлари бўйича тушунтириш берилди (видео)
14:43
«Ўрикзор»даги яна бир сотувчида ва Юнусободдаги дўкон сотувчисида коронавирус аниқланди
10:59
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошишда давом этмоқда
10:54
Эльмира Баситханова Жиззахдаги реабилитация марказида учрашув ўтказди
09:47
Фильм намойишидан кейин урфга кирган пойабзаллар (фото)
09:45
7 кунда 7 миллиард ишлаб топган бойлар
09:44
Ҳаво нега исиб кетмоқда: инсониятга қандай хавф бор?
09:42
Ниқоблар чиндан ҳам коронавирусга қарши ёрдам беради (фото)
09:40
«Аёл эмас, хизматкор керак, дейишди». Оддий аёлнинг оддий бўлмаган ҳикояси
09:37
Трамп Вашингтондаги намойишлар вақтида Оқ уйдаги бункерга яширинган
09:26
АФҒОНИСТОНДА ЖУРНАЛИСТЛАР ЎТИРГАН АВТОБУС ПОРТЛАБ КЕТДИ. ҚУРБОНЛАР БОР…
09:24
Қирғизистон ва Ўзбекистон келишиб олди
12:23
YouTube барча фойдаланувчиларига яна бир қулайлик ​тақдим этди (видео)
12:20
Туркия масофа сақлаган ҳолда жума намозларини адо этишга рухсат берди (фото, видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР