» » Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус инфекцияси тўғрисида қўшимча маълумот

Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус инфекцияси тўғрисида қўшимча маълумот

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус инфекцияси тўғрисида қўшимча маълумот берди.

Жорий йилнинг 14 март куни Республика Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасига COVID-19 коронавирус инфекциясига гумон қилиниб 1 нафар бемор ётқизилган.

Бемор 2020 йилнинг 28 февралдан – 11 март кунига қадар Франция давлатида сайёҳатда бўлган. 11 март куни соат 6:00 да Париж-Тошкент 252-рейси билан Тошкентга учиб келган. Тошкент халқаро аэропорти санитария-карантин пунктида термометрия ҳамда бирламчи тиббий текширувдан ўтказилган ва текширув давомида касаллик белгилари аниқланмаган. Асосий яшаш манзилига аниқлик киритилиб, уй шароитида 14 кунлик тиббий кузатувга олинган.

Жорий йилнинг 13 март куни бемор томоғида қичишиш, тана ҳарорати кўтарилиши ҳамда йўтал белгилари билан шифохонага ётқизилган.

Бемордан 14 март куни коронавирус инфекциясига лабортория таҳлили учун Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасига намуна олинган ва 15 март куни соат 06.00да намуна жавобларига кўра коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланган.

Самолётда бемор билан 48 нафар йўловчилар келган. Улардан 24 нафари транзит йўловчилар бўлиб, қолган 24 нафари Ўзбекистонда қолган. Ушбу фуқароларнинг 4 нафари Франция, 1 нафар Италия ва 1 нафар Бразилия фуқаролари ташкил қилади.

Ўзбекистонда қолган 24 нафар фуқаролар асосий яшаш манзили бўйича рўйхатлари шакллантирилди. Уларни 14 кунлик карантин ўтказиши учун махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилди. Шунингдек, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 11 март куни фаолият олиб борган 69 нафар чегара қўшинлари, божхона, аэропорт ходимларининг рўйхати шакллантирилди ҳамда махсус муассасаларда 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.

Беморнинг 10 нафар оила аъзолари тўлиқ текширувдан ўтказиш учун Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасига жойлаштирилди.

Бемор истиқомат қилувчи кўп қаватли уй ва бемор хонадонида дезинфекция тадбирлари ўтказилди. Шу билан бирга, мазкур кўп қаватли уйда яшовчи 230 нафар фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, тиббий кузатувга олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг малакали мутахассислари томонидан эпидемияга қарши профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. Бу жараёнга барча куч ва воситалар жалб қилинган, олиб борилаётган чора-тадбирлар тўлиқ назоратга олинган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:45
“Жиззахда яна бир ҳолатда минерал ўғитнинг талон-тарож этилишига чек қўйилди”
09:31
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
09:17
Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
09:15
Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
09:13
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
08:56
Жиззахдаги ЙТҲда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушган. Ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган
08:45
Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
15:57
Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)
15:35
Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди
11:59
Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?
11:51
Дўстлик тумани имом хатиби суд томонидан оқланди
11:23
“Uzbekistan Airways” иккита вертолётни сотувга қўйди
10:16
РЕЦИДЕВИСТ БИРГИНА ТЕЛЕФОННИ ДЕБ ИККИ ҚИЗНИ ЧАВАҚЛАБ ТАШЛАДИ…
09:46
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси сотилди
09:40
Дунёдаги энг катта электр самолёти парвоз амалга оширади
09:30
Рамзон Қодиров коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотларни рад этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР