» » Короновирусдан ўзингизни ҳимоя қилинг!

Короновирусдан ўзингизни ҳимоя қилинг!

Короновируслар (СОVID-19) – бу оддий шамоллаш кўринишидан, оғир касалликларга олиб келувчи вирусларнинг катта оиласидир. Янги коронавирус – бу илгари одамларда аниқланмаган янги штамм хисобланади.

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари маълумотига кўра, юқумли касалликларнинг 80% ини вирусли касалликлар ташкил этади.

Вируслар (лот. Virus-“заҳар”) – ҳаётнинг ҳужайрасиз шакллари бўлиб, фақатгина ҳужайра ичида кўпая олиш хусусиятига эга. Вируслар – нуклеин кислота молекулали оқсилдан ташкил топган, ҳимоя қобиғи билан ўралган генетик информация ташувчилардан иборат бўлган жуда майда мавжудод ҳисобланади. Уларнинг асосий хусусияти аъзолар ҳужайраларида паразитлик қилиб кўпайишдир. Вируслар бирор бир ҳужайрага тушгач, ўзининг генетик информациясидан холос бўлади ва организмнинг генетик кодини ўзгартирган ҳолда уни ўзлаштиради, мутацияга дучор бўлади, натижада эса вирусларнинг янги тури пайдо бўлади. Табий танланишнинг босими остида вирусларнинг фақат энг чидамли шакллари сақланиб қолади. Тирик организм бир пайтнинг ўзида бир нечта вируслар билан зарарланиши мумкинлигини таъкидлаш жоиз. Бундай ҳолатларда вируслар орасида генларнинг ўзаро таъсири натижасида янги рекомбинант шакл пайдо бўлади. Касаллик ҳаво – томчи йўли орқали юқади.

Ушбу касалликка қарши бугунги кунда вакциналар  ишлаб чиқилмаган. Иккиламчи юқтириш ҳолатлари (бемордан-соғлом одамга) тиббиёт ходимлари ва беморлар оила аъзолари ўртасида кузатилади. Барча ҳолатларда инфекция бемор билан яқин мулоқотда бўлган шахсларда кузатилган.

Клиникаси: Касаллик вирус юққандан сўнг 2-4 кун ўтгандан кейиннамоён бўлади. Касаллик ўткир, тана ҳароратининг ошиши, енгил умумий заҳарланиш белгилари билан бошланади. Болаларда нафас олганда кўкрак қафасида оғриқ, йўтал, қуруқ ҳуштаксимон хириллашлар эшитилади. Коронавирус инфекцияси ўткир пневмония билан асоратланиши мумкин. Ушбу касалликда, ўз-ўзига ташхис қўйиш ва даволаш хавфлидир.

Касалликни олдини олиш қоидалари:

  • Касаллик юқишининг олдини олиш мақсадида тиббий ниқоб тақиш шарт
  • Қўлларни мунтазам равишда совунлаб ювиб туриш керак
  • Пиширилмаган ва чала пиширилган ҳайвон гушти ва маҳсулотларини истемол қилмаслик керак
  • Зарурият бўлмаса ташқарига чиқишни чегаралиш лозим
  • Шахсий гигиенага қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Жиззах шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази

Паразитология лабораторияси мидири: Камола Қурбонова

Жиззах шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази

Бактериология лабораторияси врачи: Гулшан Сафарова

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:45
“Жиззахда яна бир ҳолатда минерал ўғитнинг талон-тарож этилишига чек қўйилди”
09:31
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
09:17
Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
09:15
Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
09:13
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
08:56
Жиззахдаги ЙТҲда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушган. Ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган
08:45
Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
15:57
Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)
15:35
Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди
11:59
Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?
11:51
Дўстлик тумани имом хатиби суд томонидан оқланди
11:23
“Uzbekistan Airways” иккита вертолётни сотувга қўйди
10:16
РЕЦИДЕВИСТ БИРГИНА ТЕЛЕФОННИ ДЕБ ИККИ ҚИЗНИ ЧАВАҚЛАБ ТАШЛАДИ…
09:46
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси сотилди
09:40
Дунёдаги энг катта электр самолёти парвоз амалга оширади
09:30
Рамзон Қодиров коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотларни рад этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР