» » Коронавирусга қарши вакцина синовининг дастлабки натижалари эълон қилинди.Умид бор.

Коронавирусга қарши вакцина синовининг дастлабки натижалари эълон қилинди.Умид бор.

Америкалик тиббиёт ходимлари янги турдаги коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки синовлари натижаларини эълон қилишди. Кўрсаткичлар умидли деб айтилмоқда, аммо олимларнинг олдинда қиладиган ишлари ҳали кўп.

EBioMedicine илмий журнали синовларнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра, янги вакцина лаборатория сичқонларида SARS-CoV-2 коронавирусига қарши антитана ҳосил қилган.

«Бизда SARS атипик пневмонияси ва MERS безгаки билан ишлаш тажрибаси бор. Уларнинг иккаласи ҳам SARS-CoV-2 қариндоши ҳисобланади. Уларни ўрганиш жараёнида вирус қобиғидаги S-оқсиллардан бири иммунитет ҳосил қилиш учун муҳимлигини аниқладик. Айтиш жоизки, янги вирусга қарши қандай курашишни олдиндан билардик», – деди тадқиқот муаллифларидан бири, Питтсбург университети (АҚШ) доценти Андреа Гамботто.

Сўнгги ойда дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги олимлар янги турдаги коронавирусга қарши вакциналар синови бошланганини эълон қилишди. Уларнинг бир қисми ҳайвонларда тажриба ўтказаётган бўлса, бошқа қисми кўнгиллиларда синаб кўрмоқда. Бу препаратларнинг кўпчлиги инсон ҳужайраларини SARS-CoV-2 оқсилларини кўплаб миқдорда синтез қилишга мажбурлайдиган вируснинг РНК фрагментларига асосланган.

Гамботто сўзларига кўра, бу нисбатан янгича ёндашувдир ва унинг самараси ҳали тўлиқ равшан эмас. Шу сабабли Питтсбург университети олимлари кўп меҳнат талаб қиладиган, аммо синалган усулни қўллашди. Улар вируснинг тайёр S-оқсиллари фрагменти асосида вакцина ишлаб чиқишди. Вирус инсоннинг ўпкаси ҳужайраларига кириш учун айнан шу оқсилдан фойдаланади.

Уни ишлаб чиқиш учун олимлар S-оқсилни кўплаб миқдорда етиштирадиган махсус ҳужайраларни ўстиришди, шунингдек, уларни инсон вужудига киритадиган махсус тизимни, кўплаб наноигналардан иборат пластирни яратишди. Бу тизим терига оптимал чуқурликда кириб, эриб, вакцинани ишга туширади ва иммунитет билан ҳамкорликда ишлашга мажбур қилади.

Олимлар бу пластирларни бир неча лаборатория сичқонларида синовдан ўтказишди. Вакцина терига киритилганидан 2 ҳафта ўтгач, сичқонларнинг иммунитети жуда катта миқдорда антитана ишлаб чиқара бошлади. Улар вируснинг қисмларига бирлашган ҳолда зарарсизлантира бошлади.

Олимлар ҳозирча кемирувчиларни ҳақиқий коронавирус билан зарарлашга уриниб кўрмаганини қайд қилишмоқда. Аммо аввалги тажрибалар MERS вирусига қарши ишлатилган айнан шундай вакцина ҳайвонларни SARS-CoV-2 вируси ҳужумидан 1 йил давомида ҳимоялаши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Яқин орада Гамботто ва унинг ҳамкасблари шундай синовларни бошлашни, шунингдек, агар АҚШ ҳукумати рухсат берса, кўнгиллиларда дастлабки клиник синовларни ўтказишни режалаштирмоқда. Олимлар бу чоралар орқали самарали вакцинани одатдагидек 1,5 йил ичида эмас, балки бир неча ойларда яратилишига умид қилишмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:45
“Жиззахда яна бир ҳолатда минерал ўғитнинг талон-тарож этилишига чек қўйилди”
09:31
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
09:17
Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
09:15
Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
09:13
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
08:56
Жиззахдаги ЙТҲда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушган. Ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган
08:45
Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
15:57
Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)
15:35
Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди
11:59
Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?
11:51
Дўстлик тумани имом хатиби суд томонидан оқланди
11:23
“Uzbekistan Airways” иккита вертолётни сотувга қўйди
10:16
РЕЦИДЕВИСТ БИРГИНА ТЕЛЕФОННИ ДЕБ ИККИ ҚИЗНИ ЧАВАҚЛАБ ТАШЛАДИ…
09:46
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси сотилди
09:40
Дунёдаги энг катта электр самолёти парвоз амалга оширади
09:30
Рамзон Қодиров коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотларни рад этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР