» » Ўзбекистонлик олимлар SARS-CoV-2 коронавируси штаммлари генини аниқладилар

Ўзбекистонлик олимлар SARS-CoV-2 коронавируси штаммлари генини аниқладилар

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази олимлари Ўзбекистондаги беморларда аниқланган SARS-CoV-2 коронавирусининг бир нечта штаммларининг ДНК кетма-кетлигини аниқладилар. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Биринчи босқичда SARS-CoV-2 коронавирусининг муҳим таркибий гени бўлмиш – N геннинг нуклеотид кетма-кетлигини аниқладик. Дастлабки таҳлил шуни кўрсатдики, нуклеотидлар позицияларидаги генлар кетма-кетлиги Уханда аниқланган коронавирус штаммининг референт геномидан фарқ қилади. Маълумотларнинг қиёсий таҳлили эса SARS-CoV-2 коронавирусининг ушбу турдаги мутацияга эга штаммлари Европада кўпроқ учрашини кўрсатди", - дейди Илғор технологиялар маркази директори ўринбосари Алишер Абдуллаев.

Шифрланган нуклеотидлар кетма-кетлиги тўғрисидаги маълумотлар халқаро маълумотлар базаси — Миллий биотехнологик ахборот марказига (NCBI) жойлаштирилган. Унда дунёнинг турли мамлакатларидаги турли организмлар тўғрисидаги маълумотлар илмий жамоатчилик учун очиқ тарзда сақланади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

08:53
Жиззахда қотиллик учун жазони ўтаётган маҳкум уйланди ва хотинини ваҳшийларча ўлдирди
20:16
Одам савдоси қурбони: 3 марта сотилган аёл (Видео)
16:59
Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бордир
15:31
BMB Trade Group ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги таржимонлар бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
14:05
Танзила Норбоевага яна бир вазифа юкланди
14:03
Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади
18:32
“Саховат ва кўмак” ҳаракати: тадбиркор ва фуқарога қандай наф бор?
12:30
«Жиззах Авто» базасида Volkswagen Caddy енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бошланмоқда
09:36
Зомин тумани Халқ қабулхонасига янги раҳбар тайинланди
09:35
Жиззахлик журналистлар ва блогерларни онлайн брифингга таклиф этамиз!
09:30
Қаймоқли пломбир тайёрлаш рецепти
08:58
Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)
08:55
"Avto 60 oy" иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
08:53
Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди
08:52
Samsung Redmi арзон смартфонларига жавобан Galaxy M01ни тақдим қилди (тавсиф+видео)
08:51
Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР