» » Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади

Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади

Америкалик олимлар қуёш нури нафақат соғлиқ учун кўплаб фойдали хусусиятларга эга бўлган, организмнинг юқумли касалликларга қаршилик кўрсата олишини оширадиган D витаминининг табиий манбайи ҳисобланиши, балки SARS-CoV-2 коронавирусини йўқ қила олишини аниқлашди.
АҚШнинг биологик ҳимоя таҳлили ва унга қарши кураш миллий маркази (National Biodefense Analysis & Countermeasures Center) олимлари қуёш нури коронавирусни йўқ қилиши мумкинлигини, бироқ барчаси унинг қанчалик узоқ таъсир қилиши, географик кенглик ва куннинг муайян вақтига боғлиқлигини маълум қилишда. Бу ҳақда маълум қилди.

Аввалги тадқиқотлар коронавирус пластик ва пўлатда 3 кунгача, картонда бир кун давомида барқарор қолишини, об-ҳаво шароитлари унинг тарқалишига сезиларли таъсир қилмаслигини ва вирусни 56 даражагача қиздириб ярим соат давомида ёки 79 даражада 5 дақиқада йўқ қилиш мумкинлигини кўрсатган.

Америкалик олимлар коронавирусни ўрганиш давомида янги хулосаларга келишди.

Олимлар тадқиқот давомида вирус намуналарини табиий ёруғликни берадиган чироқ остидаги пўлат пластинкаларга жойлаштиришган. Натижалар 40 даража шимолий кенгликдаги туш пайтини эслатувчи шароитда сўлакдаги 90 фоиз вирус 6,8 дақиқада, у учун қулай муҳитда эса 14,3 дақиқада фаоллигини йўқотишини кўрсатган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, 40-параллелда Ўрта Осиё давлатлари, Испания, Португалия, Италия, Греция, Туркия, Арманистон, Озарбойжон, Хитой, Япония ва АҚШнинг жанубий штатлари жойлашган.

Ёруғлик камроқ бўлганда ҳам вирус йўқ бўлади, бироқ секинроқ. Қуёш нури таъсир қилмаганда вируснинг фаоллиги камаймаган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
09:13
Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР