» » Коронавирусга қарши вакцинани синаб кўрган журналист ўзини қандай ҳис қилганини сўзлаб берди

Коронавирусга қарши вакцинани синаб кўрган журналист ўзини қандай ҳис қилганини сўзлаб берди

Британиялик журналист Жек Соммерс «The Independent» газетасида коронавирусга қарши вакцинани синаб кўргандан сўнг ўзини қандай ҳис қилганини гапириб берди. У бир ойча олдин синовнинг биринчи босқичида иштирок этганди. Унинг синовни қандай ўтказганлиги ҳамда нохуш таъсирлар ҳақидаги ҳикояси билан нашр сайтида тўлиқ танишишингиз мумкин.

Соммерснинг айтишича, қатнашишга ариза топшириш учун алоҳида банк ҳисобини очишига (шифохонага беш марта қатнагани учун репортёр 235 фунт олган, 3 миллион сўм атрофида), ўзининг ҳамда оиласининг сиҳат-саломатлиги ҳақида онлайн-сўровномадан ўтишига тўғри келган. Шундан сўнг у шифохонага бориш учун таклифнома олган.

Аввалига журналист таҳлиллар топширган, барча зарур ҳужжатларни тўлдирган ва ўргатувчи видеони томоша қилган. Сўнгра уйига қайтиб, аризасининг маъқулланишини кутган. «Дўст ва яқинларингизнинг тинимсиз саволларига ҳамда синов пайтида коронавирусни юқтириб қўйиши мумкинлигига тайёр туринг. Бу ундай эмас», — деб ёзади Соммерс.

Британияликни инъекцияга таклиф қилишди: оғриқсиз ўтди. Унинг таъкидлашича, бевосита муолажадан олдин уколдан қўрқиш ҳиссини енгишига тўғри келган. Бунда унга миллионлаб инсонларга ёрдами тегиши мумкинлиги ҳақидаги ўй-фикрлар ёрдам берган. Эмлашдан кейин Соммерсга термометрни бериб, аломатлар кундалигини тутишни айтишган.

«Энг ёмон нохуш таъсир паранойя бўлди», — дейди журналист. Вакцинациядан кейинги биринчи ҳафта Соммерснинг бир-икки марта иситмаси чиққан. Лекин ҳозир ўзининг тан олишича, буни ўйлаб топган ҳам бўлиши мумкин. Кейинги ҳафталар давомида ҳеч қандай аломатларни сезмаган. «Невараларимга одамзодни қутқарган вакцинани ўзимда синаб кўрганлигимни сўзлаб беришни хоҳлайман», — дейди Соммерс. Лекин ҳали олдинда уни юзлаб тестлар кутиб турибди. «Ҳатто «менинг» вакцинам ёрдам бермаса-да, синовда биринчилардан бўлиб қатнашганимдан ҳеч қачон афсусланмайман», — дейди журналист.

Маълумки, дунё бўйича 124 та потенциал вакцинани яратиш устида ишлар олиб борилмоқда, улардан 10 таси клиник синовлардан ўтказилмоқда.

Бугун, яъни 2 июнь кунига келиб коронавирусга чалинган 6,4 миллион киши қайд этилди, 378 минг киши ҳаётдан кўз юмди, 2,9 миллион бемор тўлиқ соғайди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:49
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР