» » Олимлар коронавируснинг яна бир “мудҳиш” жиҳатини аниқлашди

Олимлар коронавируснинг яна бир “мудҳиш” жиҳатини аниқлашди

Сан-Францискодаги Калифорния университети ва Германиядаги Фрайбург университети олимлари коронавирусдан зарарланган ҳужайраларда вирусга организмда тезроқ тарқалишга имкон берувчи узун “пайпаслагичлар” пайдо бўлиши ҳақидаги хулосага келишди.

Олимлар бу “пайпаслагичлар”ни ўта кучли микроскоп ёрдамида олинган суратларда аниқлашган.

Бошқа ҳужайраларда тешик очиб, ҳосил бўлган туннел орқали ҳужайрадан ҳужайрага ўтувчи узун толалар мавжуд. Бизнинг тахмин шундан иборатки, бу ҳолат инфекция тарқалишини тезлаштиради”, деб айтган тадқиқот раҳбари профессор Неван Кроган. У аниқланган толаларни “мудҳиш пайпаслагичлар” деб атаган.

Тадқиқот муаллифларининг аниқлашича, зарарланган ҳужайралар соғлом қўшни ҳужайраларни зарарлаш учун ўзларининг оқим толалари ёки филоподийларидан фойдаланади. SARS-CoV-2’нинг бундай йўл билан зарарлай олиши уни ОИВ-инфекциялари ёки чечак каби касалликларни келтириб чиқарувчи вируслардан фарқлайди.

Олимлар олинган натижа асосида коронавирусга қарши курашиш учун саратонни даволашда қўлланувчи дориларни қўллаш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келишган. Улар бу мақсадда коронавирус юқтирилган Африканинг яшил мартишкалари буйраклари ҳужайраларида тажриба ўтказишган, сўнгра дориларни инсон ўпкасида синашган.

Бундай воситалардан бири Тайванда ишлаб чиқарилувчи силмитасертиб дори воситаси ҳисобланади. Шунингдек, олимлар коронавирусга қарши курашда қўллаш мумкин бўлган шундай дорилар қаторига 7 та дорини, жумладан Astellas Pharma япон компаниясининг оқ қонни даволашда қўлланувчи гилтеритиниб дорисини киритишган.


скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:20
Инфографика: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жорий йилдаги ТОП-10 та хизматлар рўйхатини эълон қилди
11:43
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:35
Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди
11:32
Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди
11:17
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
10:01
Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?
09:47
Тадбиркор илк рангли фавворани ишга туширди
16:59
Ўзбекистон чигиртка ҳужумидан қанчалик ҳимояланган?
16:34
Пазл: "Grand hotel Uzbekistan"
15:57
Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда
13:10
Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди
13:06
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
13:04
АҚШ ЖССТнинг “жаноза”сини ўқиди
13:02
Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
13:00
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
12:58
Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР