Тошкент ИИББда махсус тергов мажмуаси очилди

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қошидаги Тергов бошқармасида сўроқ ўтказиш учун махсус тергов мажмуаси очилди, дея хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.
Мажмуа стенография, видеокузатув, тергов жараёнларини аудио ва видео қайд этиш тизимлари, шунингдек Гезелла ойнаси билан таъминланган.

Мажмуада гумон қилинувчининг жабрланувчи ва гувоҳлар, жумладан, болалар билан тўғридан-тўғри алоқасини чегаралаган ҳолда сўроқ, шахсни таниш ва бошқа тергов ҳаракатларини олиб боришга имкон яратувчи Гезелла ойнаси билан ўзаро боғланган махсус хона ташкил этилди.

Яна бир хона эса болалар ўйин майдончаси кўринишида жиҳозланган бўлиб, бу ерда жиноятдан жабрланган ёки унга гувоҳи бўлган вояга етмаганлар сўроқ қилинади.

Сўроқ хоналарида содир бўлаётган жараёнлар реал вақт режимида оператор хонасидаги мониторга узатилиб, операторлар сўроқ жараёнини кузатиб боради.
Махсус хоналарнинг ташкил этилиши фуқароларнинг, хусусан вояга етмаган жабрланувчи ва гувоҳларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини судга қадар иш юритувда ҳимоя қилишни кучайтиради, оғир ва ўта оғир жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш самарадорлигини оширади, дея қайд этди ИИББ.

Январда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида ЮНИСЕФ кўмагида биринчи болаларга дўстона шароит яратилган тергов ҳаракатлари хонаси очилган эди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 17-04-2018, 13:06
0
39

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига