Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Ҳуқуқ
  3. Жазо ўташни ҳалол адо этаётган маҳкумлар муддатидан илгари озод этилиши мумкин

Жазо ўташни ҳалол адо этаётган маҳкумлар муддатидан илгари озод этилиши мумкин

сана : 31-05-2018   /   Ҳуқуқ   /   кўрилди: 245
Жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни жазолашдан мақсад – нафақат жазо муқаррарлигини таъминлаш, балки уларни қайта тарбиялашдир.

– Жазо белгилангандан кейин қилмишидан тўғри хулоса чиқарган, тузалиш йўлига ўтган шахсларга эса қонунчиликка биноан инсонпарварлик тамойили қўлланилади, – дейди Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди судьяси Ф.Тўрахўжаев. – Аниқроқ айтганда, бундай шахслар Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинади.
Шу мақсадда Мирзо Улуғбек туманида суд томонидан жазога ҳукм қилинган юздан ортиқ маҳкумлар иштирокида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Жиноят ишлари буйича Мирзо Улуғбек тумани суди ва туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазоларига суд томонидан ҳукм қилинган маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш тўғрисидаги 30 дан ортиқ тақдимнома кўриб чиқилди.
Натижада ҳақиқатдан меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя этган, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилган 28 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Суд мажлисида иштирок этган бошқа маҳкумлар учун эса бу тадбир ўзига хос сабоқ бўлди.
 
Муаттар Рўзибоева, ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета